Xiaomi: «Samsung’дан биз 44 фоизга олдинмиз!»

  •   DiMaX
  •  1419
  •  13.11.2019 11:41

Xiaomi: «Samsung’дан биз 44 фоизга олдинмиз!»

Куни кеча IDC таҳлилчилари Ҳиндистондаги смартфонлар бозоридаги ҳолат бўйича ўз кузатувлари натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Realme компанияси улкан даражада ўсишга эришган, лекин етакчилик ҳали Xiaomi қўлида.

ЎҚИНГ: Counterpoint: Икки давлат сабаб жаҳон смартфон бозорида ижобий ҳолат кузатилмоқда

Қизиғи шундаки, кучли бешталикда Samsung’дан бошқа барча смартфонсозлар – хитойлик! Мана, ушбу бозорда жорий йилнинг 3-чорагидаги ҳолат қуйидагича (сотилган смартфонлар сони миллион доналарда кўрсатилган):

Шу муносабат билан Xiaomi ушбу бозорда икки йилдан ошиқ, унинг онлайн-сегментида эса – уч йилдан ошиқ вақтдан буён етакчи эканини айтиб мақтанди. Хусусан, ўтган чорак якунларига кўра Ҳиндистонда смартфонлар онлайн бозорининг 40 фоизини эгаллаган, энг оммабоп смартфонлар бешталигида эса унинг тўртта модели бор. Аниқроқ қилиб айтсак, булар – Redmi Note 7S, Redmi 7A (сотиб олиш), Redmi 7 (харид қилиш) ҳамда Redmi Note 7 Pro (сотиб олиш) қурилмаларидир.

ЎҚИНГ: Samsung энг харидоргир смартфонининг давомчисини аллақачон оммавий ишлаб чиқара бошлади

Бундан ташқари, Xiaomi ушбу бозорда ўзининг бошқа смартфонсозлардан қанчалик олдинда эканини ҳам таъкидлади. Компания кўрсаткичлари Samsung’никидан 44 фоизга ошиқ бўлса, Vivo’никидан 78, Realme’никидан 89 ва Oppo’никидан 130 фоизга ортиқ.

Xiaomi бу йилнинг учинчи чорагида Ҳиндистонда 12,7 миллионта смартфон сотган, бу эса мазкур бозор учун рекорд ҳисобланади. Компаниянинг айрим смартфонларини 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонлари кучли радиация тарқатиши қанчалик тўғри?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.