Xiaomi савдо ҳажмини 600 фоизга оширган бошқа брендга етакчиликни бой берди

  •   DiMaX
  •  1807
  •  24.11.2018 10:44

Xiaomi савдо ҳажмини 600 фоизга оширган бошқа брендга етакчиликни бой берди

Oppo компанияси айнан Xiaomi Redmi бренди билан билан рақобатлашиш учун RealMe брендини ташкил этгани ва у оммалашиб бораётгани ҳақида хабар бергандик. Жумладан, унинг RealMe C1 модели «кемтик»ли экранга эга энг арзон смартфонлардан биридир.

ЎҚИНГ: Арзон смартфонлар қироли энди Xiaomi эмас – 95 долларлик Realme C1’ни қарши олинг! (+«жонли» видео)

Oppo компаниясининг маълум қилишича, унинг Realme бўлинмаси жорий йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида савдо ҳажмини июль-август ойларидагига нисбатан 600 фоизга оширган.

Смартфонлар бозорининг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳиндистонда арзон моделлар жуда яхши сотилади. Айнан шу мамлакатда Realme бренди сотилган смартфонлар сони бўйича етакчиликни қўлга киритди. Унинг ортидан Xiaomi, кейин Samsung, ундан сўнг эса Huawei ва Honor брендлари келмоқда.

CyberMedia Research’s компанияси раҳбари Прабҳу Рам (Prabhu Ram) эълон қилишича, жорий йилнинг тўртинчи чораги якунлари бўйича Realme энг яхши брендлар бешталигига кириши аниқ.

Ўзбекистон бозорига Oppo Realme смартфонлари расман кириб келмаган. Xiaomi’нинг аксарият смартфонларини эса 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд. Дўконимизга янги келган, ҳали қуйидаги нархномамизга кирмаган мобил кинотеатр – Mi Max 3 фаблетини бўлса 2 188 000 сўм эвазига сотиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!