Xiaomi шу кунларда Android 11’гача янгиланувчи смартфонларини расман айтди

  •   DiMaX
  •  2582
  •  12.06.2020 09:28

Xiaomi шу кунларда Android 11’гача янгиланувчи смартфонларини расман айтди

Google куни кечагина Android 11 операцион тизимининг биринчи оммавий бета-версиясини саккизта смартфон учун тарқата бошлади. Xiaomi эса мазкур апдейт яқин орада ўзининг қайси моделларига етиб келишини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Twitter ижтимоий тармоғидаги халқаро MIUI жамоаси расмий саҳифасидаги эълонга кўра, Android 11 Beta 1 янгиланиши биринчи бўлиб Xiaomi Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro флагманларига тақдим этилади:

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi куни кеча Mi 10 смартфонини ҳамда Redmi брендининг флагманини доимий асосда арзонлаштирган эди.

ЎҚИНГ: Ер юзидаги энг тезкор смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил май)

Бундан ташқари, ушбу тармоқдаги POCOGlobal саҳифаси эълон қилишича, Android 11 илк бета-талқини май ойида тақдим этилган «флагманлар кушандаси» – арзон Poco F2 Pro моделига ҳам биринчилар қаторида келади:

Айтиш керакки, Xiaomi ҳозирда ўз смартфонларига MIUI 12 график қобиғига асосланган прошивкаларни ҳам фаол тарзда тарқатиб келаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна тўрт хил смартфон эгаларини глобал MIUI 12’ни ўрнатиб олишга чақиряпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!