Xiaomi шу ойдаёқ Galaxy Note 10 «кушанда»сини ва яна бир камерофонини тақдим этади!

  •   DiMaX
  •  1571
  •  11.10.2019 15:58

Xiaomi шу ойдаёқ Galaxy Note 10 «кушанда»сини ва яна бир камерофонини тақдим этади!

Жорий йилнинг июнида Xiaomi бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) компания мухлислари учун нохуш бир хабарни айтганди. Яъни, у компания энди Mi Max ҳамда Mi Note туркумидаги қурилмаларни, лоақал бу йил чиқармаслигини маълум қилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини янада яхшиловчи идеал лаунчер аниқланди

Аммо энди Xiaomi бу борада ўз стратегиясини ўзгартирган кўринади. Бугуннинг ўзидаёқ икки нуфузли инсайдер – Ice Universe ҳамда Мукул Шарма (Mukul Sharma) ўз Twitter-аккаунтлари орқали бир хабарни улашишди. Унга кўра, Xiaomi Mi Note туркуми давом этади, тағин унинг навбатдаги вакилини шу ойдаёқ кўришимиз мумкин!

Ушбу янгиликдаги энг муҳим икки нуқта шундаки, кутилаётган планшетофон Xiaomi Mi Note 10 деб номланади ва уни октябрнинг охирида тақдим этишади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi флагманларининг «кушандаси» 15 октябрда рингга тушади!

Мазкур компания 24 октябрга матбуот анжумани белгилагани, ўшанда 108 мегапикселлик камерага эга Xiaomi Mi CC9 Pro смартфонини намойиш қилиши ҳақида икки кунгина аввал миш-мишлар тарқалган эди. Энди эса Mi Note 10 модели ҳақида бу гап чиқиб турибди... Ким билади, балки Xiaomi ҳар иккала моделини битта тадбирда таништирар...

Ишлаб чиқарувчи янги қурилмасини Xiaomi Mi Note 10 деб номлагани бежиз эмас, дейишмоқда кузатувчилар. Яъни, «Хитойча Apple» бу фаблетини Samsung Galaxy Note 10 (сотиб олиш) флагманига рақобатчи сифатида майдонга туширмоқчи!

Ҳозирча Xiaomi Mi Note 10 нархи ҳам, техник хусусиятлари ҳам номаълум, аммо компаниянинг глобал сотувга қўйилган кўплаб телефонларини 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Автономлик бўйича чемпион» – Redmi 8 тақдим этилди: видеоси, нархи ва жиҳатлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!