Xiaomi сир тутаётган яна бир арзон флагманни Geekbench фош этди!

  •   DiMaX
  •  1309
  •  16.01.2020 12:12

Xiaomi сир тутаётган яна бир арзон флагманни Geekbench фош этди!

«Хитойча Apple» 2018 йилнинг августида атиги 300 доллар атрофидаги нархга Pocophone F1 смартфонини намойиш қилганди. Бу ўша пайтдаги энг қудратли Android-процессор – Qualcomm Snapdragon 845 базасидаги энг арзон флагман эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг арзон флагманини «ўқ ўтказмас» корпусда сотувга чиқарди (+видео)

Бир ярим йилдан бери Xiaomi фанатлари унинг иккинчи авлод вакили – Pocophone F2 моделини кутишмоқда. Сайтимизда унинг «жонли» сурати, ҳатто уни қадоғидан олиб ишлатиб кўрсатилган «жонли» видеоси ҳам эълон қилинган. Ҳаттоки унинг янада такомиллаштирилган версияси – Pocophone F2 Pro хусусида ҳам миш-мишлар чиққан, бироқ ишлаб чиқарувчининг ўзи шу пайтгача Pocophone брендининг кейинги смартфони ҳақида лом-мим демай келаётир.

Шундай бўлса-да, қуйидаги скриншотлар унинг мавжудлигини исботлайди:

Афтидан, уни бозорга кутилаётганидек Pocophone F2 (ёки Poco F2) эмас, балки Poco X2 (ёки Pocophone X2) модели сифатида тақдим этишади.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман: «Бу смартфонни кутмай қўяверинг!»

Шунингдек, куни кеча оммабоп Geekbench сервисида ушбу смартфонни текшириб кўришганлиги маълум бўлди. Бенчмарк маълумотларига кўра, номаълум Qualcomm процессори базасига қурилган ушбу моделнинг кодли номи Phoenixin экан:

Poco X2 якка ядроли тестда 547 балл, процессорнинг барча ядролари иштирокидаги синовда эса 1767 балл олган. Xiaomi уни қадоғиданоқ Android 10 операцион тизими билан таъминлаб чиқаради. Бироқ янги моделнинг тақдимот санаси ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10’ни илк «жонли» суратларда батафсил кўрамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!