Xiaomi сирли смартфон – энг арзон Redmi 9 моделини «жонли» кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  2178
  •  30.05.2020 13:32

Xiaomi сирли смартфон – энг арзон Redmi 9 моделини «жонли» кўрсатди!

«Хитойча Apple»нинг тўққизинчи авлод смартфони – Redmi 9 моделининг «жонли» суратларидан бир нечтасини эълон қилганмиз. Шунингдек, уни Geekbench сервисида текшириб ҳам кўришган.

ЎҚИНГ: Супер-арзон Redmi 10X 4G смартфонини қарши олинг!

Бугун – 30 май куни Xiaomi’нинг янги маҳсулотлар бўйича директори Ван Тенг Томас (Wang Teng Thomas) компания фаолиятини акс эттирувчи бир нечта суратларни Weibo тармоғига жойлади. Улардан бирида эса ҳали тақдим этилмаган битта смартфон акс этганини ишқибозлар пайқаб қолишди.

Эътибор берсангиз, чапдан иккинчи қатордаги тўртинчи смартфон ўлчами бошқаларидан анча йирик, тағин унга махсус – кўпроқ жойини ёпиб турувчи ғилоф кийдиришган:

Таниқли тармоқ информаторлари Mukul Sharma ҳамда Digital Chat Station бунга эътибор қаратиб, унинг 5G тармоғини қўллаб-қувватламайдиган Redmi 9 смартфони эканлигини таъкидлашган.

Ҳозиргача тарқалган маълумотларга кўра, Redmi 9 4G модели нақ 5000 мА/соатлик аккумулятор билан таъминланади. Унинг экрани ўлчами диагоналига 6,6 ёки ҳатто 6,67 дюймгача бориши мумкин, лекин тасвир аниқлиги фақат HD+ форматида бўлади. Арзон смартфонга шуям бўлаверади-да, нима дедингиз?

ЎҚИНГ: Xiaomi аллақачон иккита смартфонига глобал барқарор MIUI 12 тарқатяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.