Xiaomi Smart Band 7 Pro соати тақдим этилди

Xiaomi Smart Band 7 Pro соати тақдим этилди

Xiaomi компанияси шу йилнинг март ойида Хитой бозори учун Smart Band 7 ақлли соатини тақдим этган эди. Кейинчалик, аниқроғи, июль ойида компания уни халқаро бозорга сотувга чиқарди. Кеча эса хитойлик компания 1.64 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган Smart Band 7 Pro соатини тақдим этди. 

Қурилма дисплейи 486х280 пиксел резолюцияда бўлиб, унинг пикселлар зичлиги 326ppi ни ташкил қилади. Максимал ёрқинлик 500 нит, қурилмада ёрқинликни автоматик тарзда бошқарувчи функция мавжуд. Дисплей, шунингдек, бармоқ изларига қарши темперли ойна билан қопланган. Smart Band 7 Pro юрак уриш тезлигини кузатиш, қондаги кислород миқдорини ўлчаш ва уйқуни кузатиш каби одатий кўплаб саломатлик ва фитнес функцияларига эга.

Қурилма 110 дан ортиқ спорт режимларини қўллаб-қувватлайди ва ҳатто билакда югуриш бўйича мураббий функциясига эга бўлиб, у 10 та олдиндан режалаштирилган югуриш курсларини таклиф этади. Юрак/ўпка саломатлигини мустаҳкамлаш учун интервалли машғулотлар ҳам мавжуд.

Гаджет GNSS тизимига эга бўлиб, фойдаланувчиларга смартфонсиз ҳам йўналишларни кузатиш имконини беради. Бундан ташқари, у сувга чидамли бўлиб, қурилмани ечмасдан сузиш билан шуғулланиш мумкин. 

Смарт соатд Android 6.0 ёки iOS 12'дан юқори тизимларда ишлайдиган смартфонлар билан боғлана олади. Компания қурилманинг аккумулятор ҳажми ҳақида маълумот бермади. Аммо ундан ўртача даражада фойдаланганда 12 соат ишлаб бериши мумкин. 

Xiaomi Smart Band 7 Pro яшил, тўқ сариқ, қора, кўк, оқ ва пушти рангларда тақдим этилди. Унинг нархи Европада 99 еврони ташкил қилади. 

Шунингдек, кеча Европа бозори учун Redmi Pad планшети тақдим этилди. У 3/64ГБ, 4/128ГБ, 6/128ГБ хотира турларига эга. Планшет оқ, кулранг ва яшил рангларда бўлади. Унинг нархи 279 евродан бошланади. 

ЎҚИНГ: Расман: Xiaomi 200МП камерали смартфонни тақдим қилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!