Xiaomi смартфони Android 11 базасидаги MIUI 12.5'га ўтяпти

Xiaomi смартфони Android 11 базасидаги MIUI 12.5'га ўтяпти

Xiaomi ўз смартфонларига MIUI 12.5 қобиғини жўнатишда илдамлаб бормоқда. Янги интерфейсни қабул қилишни бошлаган навбатдаги смартфон эса Европа учун чиқарилган Mi 9 моделидир.

ЎҚИНГ: MIUI 13'га ўтадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати эълон қилинди

Mi 9 эгалари икки карра хурсанд бўлсалар бўлади, чунки смартфон нафақат MIUI 12.5'га, балки Android 11 тизимига ҳам ўтмоқда.

Бу катта янгиланиш. Апдейт ҳажми 2.4ГБ, шунинг учун, уни юклашда Wi-Fi'дан фойдаланиш тавсия қилинади.

Дастур янгиланиши модель рақами V12.5.1.0.RFAEUXM бўлиб, ҳозирда Европа бозорида сотилган Mi 9 смартфонларига келмоқда. Юқоридаги скриншотда келтирилган ўзгаришлар рўйхатидан ҳам кўриниб турганидек, мазкур прошивка «Барқарор» ёрлиғига эга. Бироқ бу бутун дунёдаги барча Mi 9'лар апдейтни қабул қилишни бошлади дегани эмас. Боиси Xiaomi янгиланишни аввалига кичик кўламда жўнатиб, апдейтда ҳеч қандай муаммолар йўқлигига ишонч ҳосил қилишга одатланган.

Агар ҳаммаси силлиқ кечса, бир неча ҳафта ичида бошқа минтақалар фойдаланувчилари ҳам янгиланишни қабул қила бошлашлари керак. Агар сизда ҳам Mi 9 бўлса ва уни Европадан сотиб олган бўлсангиз, Созламалар иловасидан янгиланишларни текшириб кўринг.

Ўзгаришлар рўйхати бошқа моделлар учун чиққан MIUI 12.5'лардаги билан бир хил. Таъкидлашича, тизим «20 баравар кучаяди»; қурилмани тезлаштирувчи «модель учун махсус ишланган ўзгартиришлар» мавжуд; «MIUI енгилроқ, тезроқ ва чидамлироқ» бўлади. Янгиланиш билан биргаликда 2021 йил июнь хавфсизлик патчи ҳам қабул қилинади. Ваҳоланки, барча Mi 9'лар апдейтни қабул қилиб бўлгунича август ойи ҳам келиб бўлиши эҳтимол.

Ва ниҳоят, Қайдлар иловаси ҳам кўплаб янгиланишларни қабул қилмоқда. Илова динамик макетлар, мураккаб тузилмали онг хариталари, чизиш ва эскизлаш учун янги қуроллар ҳамда янгича имо-ишора ёрлиғи кабиларга эга бўлмоқда.

ЎҚИНГ: Иккита Xiaomi смартфони MIUI 12.5'га ўтишни бошлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!