Xiaomi смартфонингиз борми? Соврин жамғармаси камида 50 000 долларлик танловга тайёр туринг!

  •   DiMaX
  •  2445
  •  10.05.2019 12:38

Xiaomi смартфонингиз борми? Соврин жамғармаси камида 50 000 долларлик танловга тайёр туринг!

«Хитойча Apple» ўтган йилнинг октябрида Xiaomi Photographic Challenge фототанловини эълон қилган эди. Унда исталган моделдаги Xiaomi смартфонида олинган, ҳар қандай мазмундаги гўзал фотосуратлар тақдирланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонингиз борми? Унда танловда қатнашиб, 10 000 доллар ютиб олинг!

Gizmochina нашрининг ёзишича, компания Xiaomi Photographic Challenge фототанловининг иккинчи босқичини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. У ҳақида маълумотлар ҳозирча жуда кам, аммо совринлардан бири Mi 9 флагмани бўлиши айтилмоқда.

Ўтган йили энг юқори ўринларни олган фотосуратлар эгаларининг ҳар бирига 10 000 АҚШ долларидан тақдим этилганини ҳисобга олсак, флагман – бош соврин бўлмаса керак.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Кейинги ҳафтадаёқ чиқаётган Redmi K20 Pro’нинг экрани дактилоскопли ва «бели бақувват»!

Бундан ташқари, «Хитойча Apple» аввалроқ – 2017 йили ўтказган танловининг соврин жамғармаси 30 000 доллар, 2018 йилгисида эса 50 000 доллар бўлган. Шулардан келиб чиқадиган бўлсак, бу йилги Xiaomi Photographic Challenge соврин жамғармаси камида 50 000 долларни ташкил этади.

Дарвоқе, бултурги танловда юқори ўринларни олган расмлардан фақат биттасигина қимматбаҳо Xiaomi флагманида, қолган барчаси эса компаниянинг ўртача ва ҳатто ҳамёнбоп смартфонларида тасвирга туширилган. Шундай экан, ютуқ эгаси бўлиш учун ҳар бир Xiaomi смартфони эгасида тенг имконият бор.

Бу борадаги хабарларни Terabayt.uz билан бирга кузатиб боринг, ҳозиргача чиққан аксарият Xiaomi телефонларини эса аллақачон 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Mi 9 SE ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг пасайган нархлари билан танишинг! (2019 йил 29 апрель)