Xiaomi смартфонлари энди қимматлайди – буни шахсан компания бош директори айтди!

  •   DiMaX
  •  3106
  •  07.03.2019 16:35

Xiaomi смартфонлари энди қимматлайди – буни шахсан компания бош директори айтди!

«Хитойча Apple» дея тавсифланувчи Xiaomi компанияси ўзининг флагман смартфонларини ҳам арзон баҳолаши билан шуҳрат қозонган. Мазкур ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотларини таннархидан салгина қимматроқ баҳода сотиб келаётир.

ЎҚИНГ: Samsung, Apple, Xiaomi ва Huawei ҳар бир смартфондан қанча соф даромад кўради?

Бироқ Xiaomi энди ўзининг бизнес-стратегиясини ўзгартиришга қарор қилди, буни компания бош директори Лей Цзюнь ҳам тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, Xiaomi яқин келажакда ҳам техник хусусиятларига кўра, ҳам нархи жиҳатидан юксак смартфонлар сегментига ўтади.

«Биз 2000 юанлик (300 долларлик) смартфонлар ишлаб чиқарувчи номидан буткул қутулмоқчимиз, – дейди бош директор. – Биз ўз равнақимизга сармоя киритиб, премиал маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтишни режалаштиряпмиз. Яқин орадаёқ барча смартфонларимиз нархлари оша бошлайди. Бу жудаям ваҳимали қимматлашув бўлмаса-да, ҳар ҳолда, етарлича сезилади».

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари бунчалик оммабоплигининг 5 сабаби

Жаноб Цзюнь смартфонларнинг нархлари қанчага қимматлашуви борасида аниқ рақамларни келтирмаган. Аммо унинг таъкидлашича, Mi 9 модели Xiaomi’нинг энг сўнгги арзон флагмани бўлиб қолади. Агарда шу смартфоннинг ўзиям ўтган йилги Mi 8 моделидан ўн фоиздан ошиқроққа қиммат эканини ҳисобга олсак, компаниянинг кейинги флагмани нархи камида 500, балки ҳатто 600 доллардан бошланиши мумкин. Тағин бу – Хитойнинг ўзида белгиланадиган нархлар бўлади, хорижий бозорларда улар янада қиммат бўлиши аниқ.

Xiaomi’дан буни кутса бўлади – яқинда у Redmi смартфонларини мустақил бренд сифатида ажратди. Энди ушбу бренд остида нисбатан ҳамёнбоп моделлар, Mi бренди билан эса премиал смартфонлар тақдим этилса керак.

Айтиб ўтиш ўринлики, хитойча Redmi Note 7 моделини Ўзбекистонда ҳозирча фақат AliExpress’дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин. Жаҳон бозорига чиқарилган айрим Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 25 февраль) – акцияси ҳам бор!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!