Xiaomi смартфонлари ҳали MIUI 12’га янгиланиб улгурмасидан, MIUI 13 скриншотлари тарқалди!

  •   DiMaX
  •  3459
  •  19.09.2020 17:19

Xiaomi смартфонлари ҳали MIUI 12’га янгиланиб улгурмасидан, MIUI 13 скриншотлари тарқалди!

«Хитойча Apple» ҳали ўзининг смартфонларига MIUI 12 график қобиғи асосидаги прошивкаларни тўлиқ тарқатиб улгургани йўқ. Лекин корпорация унинг кейинги – MIUI 13 версиясини тайёрлашга шу йил баҳордаёқ киришган.

ЎҚИНГ: Эски моделлардаги 14 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 12 кела бошлади

Инсайдерлар интернетга чиқарган янги суратни эса айни ўша MIUI 13 график қобиғидан олинган скриншот, дейишяпти. Унда смартфонни ўчириш экрани ҳозиргиларидан умуман бошқача кўриниш касб этган:

Кўриб турганингиздек, унда тугмачалар ўрнига «ползунка» мавжуд бўлиб, икитагина вариантдан бирини танлаш мумкин: қурилмани ўчириб қўйиш ёки ўчириб-ёқиш (перезагрузка). MIUI 12 график қобиғида эса бу экранда мазкур функциялардан ташқари «Парвоз режими» ҳамда «Овозсиз» режимга ўтиш имкониятлари ҳам тақдим этилган.

Эҳтимол, скриншотда келтирилган дизайн MIUI 13 учун эмас, балки MIUI 12 график қобиғининг қайсидир янги версияси учун тайёрланаётгандир. Бу борадаги янгиликларни бирга кузатиб борамиз.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Ушбу 38 та русумдаги Samsung смартфон ва планшетлари нақ Android 13’гача янгиланади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!