Xiaomi смартфонлари кафолат шартларини билиб олинг ва Redmi 5 Plus видеотавсифини томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  4742
  •  20.02.2018 15:19

Xiaomi смартфонлари кафолат шартларини билиб олинг ва Redmi 5 Plus видеотавсифини томоша қилинг!

Сизга севимли «Terabayt.uz» сайти ўзининг YouTube-каналига турли смартфонларнинг видеотавсифини жойлаб бораётганидан хабарингиз бор. Навбатдаги тавсиф «хитойча Apple»нинг янги моделларидан бири, савдога чиқарилган сўнгги смартфони – Xiaomi Redmi 5 Plus қурилмасига бағишланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 5 Plus: 5, "плюси билан"!

Xiaomi’нинг ушбу смартфони ҳадеб суратга тушавермайдиган, «топ» самарадорлик ортидан чопмайдиган, бироқ дисплейда тасвир ва томоша кўришга иштиёқманд одамларга жуда мос келади. Ҳаддан ташқари ҳашамни ёқтирмайдиган, бироқ янги тенденцияларга эга смартфонни хоҳлайдиган харидорлар учун Redmi 5 Plus айни муддао.

Мана, унинг видеотавсифини томоша қиламиз:

ЎҚИНГ: Хушхабар: Тошкентда Xiaomi сервис маркази очилди!

Видеолавҳада айтиб ўтилганидек, Тошкент шаҳрида ҳам Xiaomi компаниясининг расмий сервис маркази очилган. У ерда бепул кафолат хизматлари олиш учун, харид қилинаётган Xiaomi смартфонининг жамланмасида унинг Ўзбекистонда расман сотилаётганлигини тасдиқловчи тегишли белгилар бўлиши лозим. Булар қуйидагилардир:

  1. Қадоқнинг қопқоғини ёпиштириб ушлаб турувчи, каттакон «MI» ёзувли голограммали стикер.
  2. Қутининг орқа (пастки) томонига ёпиштирилган доирасимон шаклли, голограммали ва «UzService.uz» ёзувли стикер.

3. Қадоқ ичига солинган, рус ва ўзбек тилларида ёзилган кафолат талони. Ундаги тегишли майдонлар харид чоғида тўлдирилиб, сотувчининг муҳри билан тасдиқланади.

Шу учта кафолат белгиси бўлган қурилмаларга Xiaomi сервис марказида бепул, қолган Xiaomi девайсларига эса пулли асосда хизмат кўрсатилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi'дан яхши смартфон танлаймиз, бу – осон иш эмас!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!