Xiaomi смартфонлари MIUI янгиланиши билан муҳим функцияларидан маҳрум этиляпти!

  •   DiMaX
  •  2050
  •  04.01.2020 08:33

Xiaomi смартфонлари MIUI янгиланиши билан муҳим функцияларидан маҳрум этиляпти!

«Хитойча Apple» мобил қурилмаларида қўлланадиган MIUI график қобиғи ўзининг қулайлиги, қўшимча функцияларга бойлиги билан ажралиб туради. Лекин Xiaomi смартфонлар прошивкалари билан боғлиқ боғлиқ нохуш ўзгариш қилаётганини жаҳон ҳамжамиятига маълум қилди.

ЎҚИНГ: Яқин орада Android 10’гача янгиланаётган олтита Xiaomi смартфони билан танишинг

Хабарга кўра, бир қатор ҳудудларда махфийлик ҳақидаги қонунлар ва чекловлар сабабли, смартфонларда энди Google’нинг ўз сервислари ва иловалари кўпроқ қўлланади. Хусусан, яқин орада Xiaomi улар учун глобал прошивканинг айрим функциялари олиб ташланган версиясини тарқатади. Жумладан, уларда MIUI Dialer (рақам териш) ҳамда MIUI Messaging (хабарлашиш) иловалари Android учун стандарт бўлган Google Phone ва Google Messages иловаларига алмаштирилган бўлади.

Бундай алмаштириш натижасида, барча Xiaomi ва Redmi смартфонларида мавжуд бўлган Call Recording – қўнғироқларни ёзиб олиш функцияси ишламай қолади. Бироқ бу функция йилнинг охиригача яна MIUI прошивкасига қўшилиши мумкин.

Ушбу ўзгаришлар асосан Европа ҳудудлари учун амал қилади; демак – ўзбекистонлик фойдаланувчилар ҳозирча бундан хавотирланмасалар ҳам бўлади. Лекин ташвишга арзирли бошқа хабарлар ҳам чиқиб келаётир, масалан...

ЎҚИНГ: Компьютер ва смартфонлар 2020 йилда қимматлайди, сабаби...