Xiaomi смартфонлари, телевизорлари ва бошқа гаджетларига 10 ноябргача чегирма ва совғалар бор

  •   DiMaX
  •  1295
  •  03.11.2020 11:52

Xiaomi смартфонлари, телевизорлари ва бошқа гаджетларига 10 ноябргача чегирма ва совғалар бор

Хитойда ҳар йили 11 ноябрь (11.11) санаси «Бўйдоқлар куни» – чегирмалар палласи бўлади ва мисли кўрилмаган ҳажмларда савдолар амалга оширилади. Xiaomi компанияси эса арзонлатиб сотишни Россияда ундан салкам ўн кун олдин бошлаб юборди.

ЎҚИНГ: Чегирмалар васвасаси: «Бўйдоқлар куни» AliExpress бир соатдаёқ рекорд қўйди!

Xiaomi ўзининг Россиядаги онлайн дўконида «11.11 Мега-распродажа» номли акцияни эълон қилди. Бу акция 10 ноябрь куни якунигача – Москва вақти билан соат тунги 23:59 гача давом этади.

Акция доирасида Xiaomi, Redmi ва Poco брендлари остидаги турли маҳсулотлар – смартфон, телевизор, робот-чангютгич ва электросамокатлар учун 5 минг рублгача борувчи чегирмалар тақдим этилмоқда. Масалан, экрани диагоналига 32 ва 43 дюймлик бўлган Mi TV 4A ҳамда Mi TV 4S туркумидаги телевизорларга, шунингдек, намли тозалаш функциясига эга бўлган Mi Robot Vacuum-Mop P робот-чангютгичига шундай йирик чегирмалар бор.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг янги флагмани бу жиҳатига кўра iPhone 11’дан ҳам зўр чиқди!

Бир қатор смартфонлар чегирмалар билан сотилмоқда, айримларининг харидида эса рамзий 1 рубль эвазига турли совғалар, масалан – 20 000 мА/соатлик повербанк қўшиб берилади.

Нафақат булар, балки Xiaomi экотизимига кирувчи бошқа маҳсулотлар – ақлли тарози, скутер, роутер ва ҳоказолар учун ҳам чегирмалар белгиланган.

Демак, айни дамда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдалансалар бўлади. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда шу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi’га қасдма-қасд: Samsung ҳам арзон флагмани нархини нақ 95 долларга пасайтирди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!