Xiaomi смартфонлари учун Android 13 ёхуд MIUI 14 қаерда?

Xiaomi смартфонлари учун Android 13 ёхуд MIUI 14 қаерда?

Xiaomi ўзининг смартфонлари учун Android 13'га асосланган MIUI 14 янгиланишини ўтган ойда тақдим қилган эди. Ўшанда янги версия дарҳол Хитой бўйлаб кўплаб Xiaomi смартфонларига тарқалди. Эндиликда эса компания уни ўз глобал фойдаланувчиларга улашишни бошлади ва уни Хитойдан ташқарида қабул қиладиган илк смартфон Xiaomi 12 бўлди.

Маълум бўлишича, барқарор версиядаги MIUI 14 янгиланиши Xiaomi 12 смартфони операцион тизимининг бета версияси фойдаланувчилари учун тарқатиш бошлаган. Тўлиқ версия номи MIUI 14.0.2.0 (ТLCМIХМ) бўлган янгиланиш 2023 йилнинг хавфсизлик янгиланиши билан келади ва унинг ҳажми 4.43 GB'ни ташкил қилади.

Xiaomi глобал фойдаланувчилар учун ҳам MIUI 14 янгиланишини тарқатишни бошланган экан, агар муаммолар бўлмаса, компания тез орада янги версия қамровини кенгайтириши аниқ.

ЎҚИНГ: Redmi Note 12 серияси илк бор Хитойдан ташқарида сотувга чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!