Xiaomi смартфонлари учун қойилмақом MIUI 10 деярли тайёр! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  2649
  •  12.05.2018 13:43

Xiaomi смартфонлари учун қойилмақом MIUI 10 деярли тайёр! («жонли» видео)

«Хитойча Apple»нинг энг муҳим жиҳатларидан бири – ўз смартфонлари учун MIUI график қобиғини такомиллаштириб, гаджетларининг прошивкасини мунтазам янгилаб боришидир. Жумладан, ҳозирда унинг кўплаб девайслари учун MIUI 9 операцион тизими тарқатилиши билан бирга, унинг навбатдаги талқини ҳам тайёрланяпти.

ЎҚИНГ: Xiaomi MIUI 10’ни расман намойиш этди

Xiaomi корпорацияси жорий йилнинг апрелида, MIUI 9 операцион тизими устида ишлашни якунлаб, унинг навбатдаги – MIUI 10 талқинини тайёрлашга асосий эътиборни қаратишини айтганди. Бугун маълум бўлишича, ўнинчи версияни ҳам аллақачон ишлатиб кўрса бўладиган даражага келтиришибди.

Хулласи калом, халқаро MIUI 10 талқинидаги прошивка XDA форумидаги дастурчилар қўлига тушиб қолган ва уни Mi MIX 2 моделига ўрнатиб, синаб кўришган. Бир сўз билан айтганда, Xiaomi ушбу версияни жуда қойилмақом тайёрлаган, унинг интерфейси ўта кўркам. MIUI 10 версиясида белгичалар янгича кўринишга келтирилган, бутун тизим дизайни ўзгартирилган. У кўп жиҳатдан Android P операцион тизим талқинини эслатади.

ЎҚИНГ: Android 9 P операцион тизим талқини умуман бетакрор! («жонли» видео)

Айтиш керакки, MIUI 10 тақдимотигача ҳали деярли тўрт ой муддат бор, шу орада унинг интерфейси янада такомиллаштирилиши аниқ. Бундан ташқари, Xiaomi ушбу тизимга янги обойлар ҳам қўшиши турган гап.

Афсуски, янги прошивка файлини интернетга юклашмаган, шу боис ҳозирча уни смартфонга ўрнатиб кўра олмаймиз. MIUI 10 прошивкасининг ишлашини қуйидаги «жонли» видеода кўриш билан кифояланишга тўғри келади:

Айтиш керакки, ҳозирча айрим моделлардаги Xiaomi смартфонларига MIUI 9 прошивкасининг сўнгги талқинларини ўрнатиш мумкин.

ЎҚИНГ: Барқарор MIUI 9.5’гача янгиланувчи Xiaomi смартфонлари рўйхати

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!