Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларига 18 октябргача чегирма ва совғалар бор!

  •   DiMaX
  •  2551
  •  12.10.2020 17:32

Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларига 18 октябргача чегирма ва совғалар бор!

«Хитойча Apple» ўзининг Россиядаги онлайн дўкони орқали кузги арзонлатувнинг учинчи раундини эълон қилди. Унинг доирасида Xiaomi смартфонлари, маиший техника жиҳозлари ва бошқа тур девайсларини анча арзон олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 150 долларлик Redmi Note 10 – арзонлаштирилган Xiaomi флагманининг яхшиланган версияси!

Ушбу акция бугун – 12 октябрда бошланган бўлиб, 18 октябрь куни, Москва вақти билан тунги соат 23:59 гача двом этади. Компаниянинг ўзи акцияда 4 минг рублгача чегирма ваъда қилган бўлса-да, амалда 5 минг рублга арзонлаштирилган товарлар ҳам бор!

Жумладан, аслида 17 990 рубллик Redmi Note 9S смартфонини ҳозир 4 000 рубллик чегирма билан – 13 990 рублга олиш мумкин. Redmi Note 8 Pro моделида ҳам шунақа чегирма бор – уни 19 990 рубль ўрнига ҳозир 15 990 рублга олса бўлади.

Xiaomi Mi 10 флагмани харидида эса нақ 5 000 рубль фойда қилишдан (6 9990 рубль ўрнига 6 4990 рубль) ташқари, рамзий 1 рубл эвазига Mi Smart Band 5 ҳам берилади. Айтиш керакки, алоҳида олганда бу смарт-браслет нархи 3290 рублга тенг.

Булардан ташқари ҳар хил телевизор, электросамокат ва бошқа тур маҳсулотларга ҳам ўзига яраша чегирмалар белгиланган. Демак, айни дамда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдалансалар бўлади. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда шу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi шу ойдаёқ Snapdragon 865 чипли иккита арзон флагман чиқармоқчи!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!