Xiaomi смартфонларидан олтитасига барқарор MIUI 11 прошивкаси тарқатилмоқда, орасида арзон моделлар ҳам бор!

  •   DiMaX
  •  3197
  •  10.10.2019 11:06

Xiaomi смартфонларидан олтитасига барқарор MIUI 11 прошивкаси тарқатилмоқда, орасида арзон моделлар ҳам бор!

Шу килнинг 24 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Xiaomi компанияси иккита флагман – Mi 9 Pro 5G ҳамда Mi Mix Alpha смартфонларини тақдим этди. Улардан ташқари, ушбу тадбирда яна атиги 56 долларлик Xiaomi Air 2 симсиз қулоқчинлари, Mi Full Screen TV Pro смарт-телевизори ҳамда MIUI 11 график қобиғини ҳам намойиш қилган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: MIUI 11 барқарор прошивкаси қайси Xiaomi смартфонларига қачон етиб келади?

Компания янги – MIUI 11 график қобиқ талқинига асосланган прошивкаларни турли смартфонларига тезкорлик билан тарқатмоқда. Улар орасида Ўзбекистонда оммабоп бўлган ҳамёнбоп моделлар ҳам борлиги қувонарлидир.

Жумладан, кейинги икки кун ичида Redmi 7 (сотиб олиш), Redmi Note 7 (харид қилиш) ҳамда Redmi Note 7 Pro (сотиб олиш) смартфонлари эгалари учун барқарор MIUI 11 прошивкасигача янгиланиш имкони тақдим этилди. Булардан ташқари шу бренднинг флагмани – Redmi K20, нисбатан аввалги Mi 8 ҳамда Mi Mix 2S моделлари учун ҳам барқарор MIUI 11 базасида прошивка тарқатилмоқда.

Айтиш керакки, юқорида таъкидланган моделларга тарқатилаётган MIUI 11 барқарор бўлса-да, Хитой бозори учун ишлаб чиқарилган қурилмаларга мўлжалланган. Глобал версиялардаги смартфонлар учун ушбу график қобиққа асосланган прошивкалар эса ҳозирча бета-синов жараёнидадир.

ЎҚИНГ: MIUI 11’даги янги функция Xiaomi смартфонлари эгаларининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!