Xiaomi смартфонларига Android 11 янги муаммолар олиб келди

  •   DiMaX
  •  2299
  •  15.08.2020 08:18

Xiaomi смартфонларига Android 11 янги муаммолар олиб келди

«Хитойча Apple» яқинда ўз мобил қурилмаларида Android 11 операцион тизимини синаб кўра бошлади. Ҳозир амалдаги MIUI 12 график қобиғининг барқарор версияси эса Android 10 талқинига асосланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларидан қайсилари ва қачон барқарор Android 11’гача янгиланади?

Android 11 операцион тизими базасидаги MIUI 12 график қобиғини бета-тест доирасида Xiaomi Mi 10 смартфонларида ҳам синаб кўришмоқда. Мазкур апдейтнинг ҳажми 3,5 гигабайтга тенг ва у ҳали якуний версиядаги прошивка эмас. Шу боисдан ҳам уни ўрнатишдан аввал смартфоннинг олдинги ҳолатидаги маълумотларнинг захира нусхасини сақлаб қўйиш тавсия этилади.

Прошивкани синаб кўраётган Xiaomi Mi 10 эгалари ушбу тавсия бежиз эмаслигига амин бўлишди. Зеро, Android 11 базасидаги прошивкага янгиланганидан сўнг мазкур флагманларда айрим муаммолар кузатила бошлаган.

Аввало, янгиланишдан кейин маълум бир вақтгача смартфонда ишлаш тезлиги ва қувват сарфи самарадорлиги борасида муаммолар бўлиб туради. Айрим тестерларда қурилманинг қаттиқ қизиб кетиши ва қотиб қолиши ҳолатлари ҳам бўляпти. Булардан ташқари, баъзи чет иловалар тўғри ишламай қолган, чунки улар прошивканинг бу янги версиясига ҳали мосланмаган.

Агарда Xiaomi Mi 10 ишлатаётган бўлсангиз ва янги прошивкаларни ҳаммадан олдин синаб кўришга қизиқсангиз, Android 11 тизими асосидаги MIUI 12 прошивкасини ўрнатишга шошилмай турганингиз маъқул.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Учинчи босқичда MIUI 12’га янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари