Xiaomi смартфонларига MIUI 11 янги муаммо олиб келмоқда

  •   DiMaX
  •  2697
  •  21.12.2019 15:41

Xiaomi смартфонларига MIUI 11 янги муаммо олиб келмоқда

«Хитойча Apple» ўзининг турли смартфонлари учун MIUI 11 базасидаги прошивкаларни тақдим этиб келаётир. Бироқ янгиланиш дегани – ҳамиша ҳам ижобий бўлавермас экан...

ЎҚИНГ: Энг оммабоп Redmi смартфони «ғиштга айланиб» қоляпти, Xiaomi эса жим!

Xiaomi смартфонлари эгалари MIUI 11 график қобиғини ўрнатганларидан сўнг қурилмаларнинг автономлиги пасайиб кетганидан шикоят қилишмоқда. Уларнинг таъкидлашларича, янгиланганидан кейин аккумулятор қуввати аввалгидек узоқ вақтга етмай қоляпти.

Ҳар хил моделларда бу ҳолат учраса-да, шикоятлар асосан Xiaomi Mi 9 ҳамда Mi 9T қурилмалари эгаларидан тушмоқда. Шунингдек, статистиканинг кўрсатишича, батарея қувватини асосан Android операцион тизимининг ўзи сарфламоқда.

Xiaomi мазкур ҳолат бўйича бирор расмий изоҳ бермаган; лекин аксарият ҳолларда Google Play сервисининг кэшини тозалаш яхши фойда беряпти.

ЎҚИНГ: Фойдаланувчилар фикри: Xiaomi смартфонларининг асосий афзаллиги нимада?