Xiaomi смартфонларини MIUI 10.3.1.0 прошивкаси «ғиштга айлантиряпти»

  •   DiMaX
  •  1896
  •  26.06.2019 07:48

Xiaomi смартфонларини MIUI 10.3.1.0 прошивкаси «ғиштга айлантиряпти»

Mi 9 SE смартфонлари учун MIUI 10.3.1.0 талқинидаги прошивка яқинда тарқатила бошлаган эди. Лекин Европада сотилган мазкур моделдаги қурилмалар фойдаланувчилари кутилмаган муаммога дуч келишди.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини янада яхшиловчи идеал лаунчер аниқланди

Ушбу апдейт ҳажми тахминан 600 МБ бўлиб, хавфсизлик янгиланишларини ҳамда суратга туширишнинг Moon Mode режимини ўз ичига олган. Бироқ европалик Xiaomi Mi 9 SE (сотиб олиш) эгалари уни ўрнатгач, смартфонлари ишдан чиқиб қолаётир. Бунда экранда «Тизим йўқ қилинди, ўчириш учун ёқиш тугмачасини босинг» ёзуви чиқиб қолади:

MIUI 10.3.1.0 билан боғлиқ ушбу муаммо оммавий тус олган: mi.com майдончасидаги расмий форум биринчи саҳифасининг ўзидаёқ тўртта шунақа хабар бор; форумнинг шу «шохча»си жами 22 саҳифадан иборат.

ЎҚИНГ: Xiaomi CC9 ҳамда CC9e смартфонларининг тақдимот куни, нархи, жиҳатлари ва суратлари!

Xiaomi аллақачон бу масалани ўрганишга киришган, аммо расмий ечим ҳозирча йўқ – фақат смартфонни дастлабки созламаларига қайтариш йўли билангина тиклай олишяпти. Янада қизиқ томони шундаки, ушбу нуқсон Европада расман сотилган Mi 9 SE моделларидагина учраяпти, норасмий йўллар билан олиб кирилганлари эса MIUI 10.3.1.0 апдейтини бемалол қабул қиляпти.

Ҳар эҳтимолга қарши, Xiaomi Mi 9 SE эгаларига мазкур янгиланишни ўрнатмай туришни тавсия этамиз. Компаниянинг турли русумлардаги телефонларини эса атиги 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор. Улардан аксариятининг нархлари анча пасайтирилган, шунингдек, айримларини энди пул ўтказиш (перечисление) йўли билан ҳам олишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Redmi Note 7, Mi 9 SE ва Mi Play арзонлашди – Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишинг! (2019 йил 17 июнь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!