Xiaomi Strakz: номаълум арзон смартфон бенчмаркда ғалати натижа кўрсатди

  •   DiMaX
  •  1329
  •  16.05.2018 14:10

Xiaomi Strakz: номаълум арзон смартфон бенчмаркда ғалати натижа кўрсатди

«Хитойча Apple» ўзининг энг илғор Mi 8 (ёки Mi 7) флагманидан ташқари, бир қатор ҳамёнбоп смартфонларни ҳам тайёрламоқда. Жумладан, жорий ойнинг ўзида унинг ҳали расман таништирилмаган айрим моделлари бенчмаркларда «қўлга тушиб» қолди.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг яна бир – Cactus номли янги смартфони Geekbench’да «кўринди»

Энди эса, Geekbench сервисининг базасида кодли номи Xiaomi Strakz (StRaKz) бўлган яна бир мобил қурилмаси ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Хусусиятларига қараганда, бу ҳамёнбоп смартфон бўлади, зеро, унинг «электрон юраги» сифатида якка кристалли Snapdragon 625 тизими танланган. Айтиш керакки, компаниянинг Redmi S2, Redmi Note 5, Redmi 5 Plus, Redmi Note 4, Redmi Note 4X, Redmi 4 Prime, Mi Max 2, Mi A1 ҳамда Mi 5X сингари арзон ва нисбатан эски смартфонларида шу процессор қўлланган.

Xiaomi Strakz модели 4 гигабайтлик тезкор хотира билан, Android операцион тизимининг сўнгги – 8.1.0 Oreo талқинида ишлайди. Мана, бенчмаркдаги тестда ушбу смартфон кўрсатган натижалар қуйидагича:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, бу гаджет якка ядроли синовда 902 балл, кўп ядроли тестда эса 1536 балл натижа кўрсатган. Айтиш керакки, бу паст кўрсаткич ҳисобланади, аммо бу ерда акс эттирилган процессорнинг такт частотасига (0 МГц) қараганда, синов жараёнида қандайдир хатолик юз берган кўринади.

Кодли номи Strakz бўлган девайснинг қандай модел тарзида ва қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум. Аммо Xiaomi компаниясининг шу яқин бир йил мобайнида чиқаришга мўлжаллаган смартфон моделлари аллақачон фош бўлган.

ЎҚИНГ: Тўлиқ рўйхат: Xiaomi бу йил яна қандай смартфонлар тақдим этади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.