Xiaomi суббренди ўз смартфонларида камерани тузатишнинг осон йўлини ўргатди

  •   DiMaX
  •  744
  •  16.06.2021 13:13

Xiaomi суббренди ўз смартфонларида камерани тузатишнинг осон йўлини ўргатди

Аввалроқ интернетда айрим Poco X2 смартфони эгаларининг шикоятлари пайдо бўла бошлаган. Фойдаланувчилар уларда камера яхши ишламаётганини айтишаётган эди.

ЎҚИНГ: Флагман чипли янги смартфон – Poco F3 GT расмий видеотизери чиқди

Xiaomi корпорациясининг суббренди бўлмиш Poco компанияси вакилларининг таъкидлашларича, камера носозлигидан нолиганлар ушбу модел умумий харидорларининг 0,2 фоизини ташкил этади, холос. Шунга қарамасдан, бренд вакиллари мазкур муаммони бартараф этишнинг осонгина усулини Twitter-аккаунтда эълон қилишди.

Унга кўра, аксарият Poco смартфонларининг камерасида юзага келган камчиликларни мана бу усулда ўзингиз бартараф эта оласиз:

  1. «Созламалар» – «Излаш» – «Иловаларни бошқариш» – «Камерани излаш» – «Маълумотларни тозалаш» – «Барча маълумотларни тозалаш»ни босасиз.
  2. Смартфонни ўчириб-ёқасиз.
  3. Камеранинг ишлашини текшириб кўрасиз.

Агарда шунда ҳам хатолик сақланиб қолаверса, бу ҳақда «Сервислар ва қайта алоқа» иловаси орқали хабар беринг, дейди Poco.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп смартфонлар ТОП-ўнталигида яп-янги лидер! (Antutu, 2021 йил май)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!