Xiaomi: «сунъий онг»ли Mi MIX 2S камерасининг модуллари бир-биридан мустақил ишлайди!

  •   DiMaX
  •  1478
  •  07.03.2018 11:36

Xiaomi: «сунъий онг»ли Mi MIX 2S камерасининг модуллари бир-биридан мустақил ишлайди!

Яқин орада тақдимоти кутилаётган смартфонлардан бири – «хитойча Apple»нинг Mi MIX 2S моделидир. 27 март куни намойиш этиладиган мазкур флагман тўғрисида бир қанча маълумотлар ҳамда унинг суратлари интернетда эълон қилинган.

ЎҚИНГ: «Бошқача» Xiaomi Mi Mix 2S’ни ҳар икки томонидан «жонли» томоша қиламиз!

Куни кеча Xiaomi компанияси ушбу смартфон ҳақида ғалати услубда бир маълумот эълон қилди. Ишлаб чиқарувчи тарқатган сирли GIF-анимацияда ишора қилинишича, Mi MIX 2S қўшалоқ камерасининг объективлари биргаликда битта объектни суратга олишдан ташқари, ҳар бири алоҳида ишлаш қобилиятига ҳам эга:

Тахминларга кўра, Xiaomi Mi MIX 2S асосий камерасининг битта модули фото ва видеолар суратга олишга хизмат қилса, иккинчиси объектларни «таниб олиш», фокусни созлаш ва ҳатто ҳужжатларни сканерлашни «ўргана олади».

Зеро, Xiaomi эълон қилган қуйидаги тизерга кўра, Mi MIX 2S камерасига «сунъий онг» тизими татбиқ этилади:

Xiaomi Mi MIX 2S гаджетига нисбат берилаётган техник хусусиятлар, унинг суратлари ҳақида аввалги мақола ва хабарларимиздан батафсил маълумот олишингиз, шунингдек, видеосини томоша қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Mi MIX 2S дунёдаги энг қудратли смартфонлардан бири бўлишини Xiaomi тасдиқлади (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!