Xiaomi тақдимотдан аввал Black Shark 2 Pro смартфонини сота бошлади – «жонли» расм ва бенчмарк натижалари

  •   DiMaX
  •  861
  •  27.07.2019 13:23

Xiaomi тақдимотдан аввал Black Shark 2 Pro смартфонини сота бошлади – «жонли» расм ва бенчмарк натижалари

«Хитойча Apple» энг янги ва кучли Snapdragon 855 Plus процессори базасига қурилган Black Shark 2 Pro геймерлар смартфонининг тақдимот кунини расман айтган. Шунингдек, биз унинг Geekbench сервисидаги самарадорлик натижаларини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9T Pro тақдимот арафасида Geekbench’да имтиҳон топширди: Black Shark 2 Pro’дан қолишмайди!

Энди эса ушбу геймерофон AnTuTu бенчмаркида ҳам ўз кучини кўрсатди. Айтиш керакки, у турли смартфонсозларнинг Snapdragon 855 чипли флагманларидан юқори – 405598 балл олган:

Демак, Qualcomm’нинг янги процессори ўз сўзини айтган, бу натижага эришишда яна Black Shark технологияларининг ҳам ҳиссаси бор.

ЎҚИНГ: AnTuTu смартфонларнинг ўртача самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ТОП-ўнлигини эълон қилди (2019 йил июль)

Компания аллақачон Black Shark 2 Pro учун олдиндан буюртма қабул қила бошлади. Хитойнинг оммабоп JD.com онлайн бозорида унинг учун 8888 юань сўрашяпти, бу эса тахминан 1293 АҚШ долларига тенг келади.

ЎҚИНГ: Учта моделдаги Xiaomi смартфонларига зўр функция қўшиляпти!

Шунингдек, инсайдерлар Black Shark 2 Pro смартфонининг «жонли» расмини ҳам интернетга чиқариб юборишди:

Демак, мазкур ўйинбоп смартфон билан батафсил танишувга ҳам оз вақт қолди – уни 30 июлда намойиш этишади. Ҳозиргача глобал бозорга чиқарилган турли русумлардаги Xiaomi телефонларини эса Terashop.uz онлайн дўконимиздан 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Смартфон бозорида рекорд: Samsung иккинчи ўринда, етакчи ким унда?!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.