Xiaomi тарихидаги энг зўр учта смартфон (компания раҳбари наздида)

  •   DiMaX
  •  3192
  •  27.06.2020 12:59

Xiaomi тарихидаги энг зўр учта смартфон (компания раҳбари наздида)

Смартфонсоз компанияларнинг раҳбарлари ўзлари қайси русумлардаги телефонларни ишлатишига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Xiaomi корпорацияси бош директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) улардан ўзи яхши кўрган учтасини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Лэй Цзюнга энг маъқул келган дастлабки смартфон Xiaomi Mi Mix 2 модели экан. Компания раҳбари уни керамикадан ишланган, бетакрор орқа қопқоғи учун ҳам ёқтиришини таъкидлаб ўтган.

Mi Mix 2 флагмани 2017 йилнинг сентябрида намойиш қилинган бўлиб, фойдаланувчини қаноатлантирган смартфонлар рейтингида кучли учликка кирган.

ЎҚИНГ: Huawei P40 Pro+ кушандасини Xiaomi тайёрлади: керамик корпус, Snapdragon 865 ва қайрилма экранли камерофон!

Xiaomi раҳбарига ёққан иккинчи смартфон – саноқли миқдорда ишлаб чиқарилган, Xiaomi Mi 6 Bright Silver Discovery Edition номли махсус талқиндаги қурилмадир.

Топ-менежернинг изоҳ беришича, мазкур моделнинг корпусини ишлаб чиқаришда ўта юксак аниқликдаги вакуумли шакл бериш жараёни қўлланган, шу сабабли ҳам кўзгу эффектини беради.

ЎҚИНГ: Xiaomi бу смартфондан атиги 100 донасини сотувга чиқарди!

Ва ниҳоят, Лэй Цзюн компаниянинг бу йилги флагмани – Xiaomi Mi 10 Pro моделини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ушбу моделини ишлаб чиқаётганида компания ўз анъанасига кўра смартфон таннархини имкон қадар паст қилишни эмас, балки максимал даражада самарадор флагман яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, дейди у.

ЎҚИНГ: Ер юзидаги энг тезкор смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил май)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!