Xiaomi тайёрлаган яна битта арзон смартфон фош бўлди!

  •   DiMaX
  •  1099
  •  22.07.2020 18:03

Xiaomi тайёрлаган яна битта арзон смартфон фош бўлди!

«Хитойча Apple»нинг арзончи брендига мансуб ўнинчи авлод фаблети – Redmi Note 10 модели бенчмаркда «қўлга тушгани» ҳақида боягина ёзган эдик. Энди эса Xiaomi’нинг яна битта қурилмаси фош бўлди ва буниси энди Poco бренди остида.

ЎҚИНГ: Хитойча ва глобал MIUI 12 прошивкалари июль-август ойларида келадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхатлари чиқди

Компаниянинг яна битта смартфони Bluetooth SIG ташкилотининг сертификат маълумотлари базасида учраб қолди. Унинг номи Poco C3 бўлиб, M2006C3M модел рақами остида тайёрланган:

Бу модел рақами эса жаҳон бозорига яқинда тақдим этилган бошқа бир – Redmi 9C смартфониники билан деярли бир хил. Шунга қараганда ва Poco брендининг аввалги моделлари ҳам аслида Redmi маҳсулотларининг клонлари бўлганини инобатга олсак, Poco C3 ҳам тўлиқ янги смартфон бўлмайди.

ЎҚИНГ: Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi аввалроқ Pocophone’ни мустақил бренд тарзида ажратган ва унинг Pocophone X2 (Poco X2) номли иккинчи смартфонини тақдим этган эди. Кейинроқ Poco M2 Pro смартфони чиқди, яқинда бўлса Poco F2 Pro русумли флагмани намойиш этилди.

Мабодо керак бўлиб қолса, Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.