Xiaomi техникаси нега бунчалик қимматлашди? Компания раҳбари афсусда...

  •   DiMaX
  •  1737
  •  19.11.2020 15:45

Xiaomi техникаси нега бунчалик қимматлашди? Компания раҳбари афсусда...

Гоҳ самимий тарзда, гоҳ истеҳзо билан «Хитойча Apple» деб аталувчи Xiaomi ҳақида ташқи дунё аҳли ҳануз нотўғри фикрда. Куни кеча қилган чиқишида компания раиси ва бош ижрочи директори Лей Цзюнь (Lei Jun) шуни таъкидлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi мисли кўрилмаган смартфон камерасини намойиш этди (+видео)

Асосий англашилмовчилик шундаки, ҳозиргача кўпчилик Xiaomi’ни «шунчаки ҳамёнбоп қурилмалар чиқаради», деб эмас, балки шу билан бирга «унинг маҳсулотлари сифатсиз», деб нотўғри ўйлайди. Лей Цзюнь сўзларига кўра, ўн йил олдин Xiaomi бутун дунёда танқид қилинувчи сифатсиз Хитой маҳсулотлари муаммосини ҳал этиш учун интернетдан фойдаланишга умид қилган эди.

«Натижада эса, ўн йиллик машаққатли меҳнатларимиздан сўнг ҳам барибир кўпчилик, Xiaomi аввалгидек қуйи поғонада, деб ҳисобламоқда; бундан мен қаттиқ афсусдаман», деган компания раҳбари.

Лей Цзюнь таъкидлашича, технологик жиҳатдан такомиллашган ва шунга яраша юқори нархли, кўп жиҳатдан етакчи бўлган девайслар чиқариб, Xiaomi ўз маҳсулотларининг бутун дунёда янада танилиши ва тан олинишига эришган.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари ЎЗ МАОШИДАН бир миллиард долларини хайрияга сарфлаяпти: унинг даромади қанча ўзи?

Xiaomi ижрочи директори унинг шундай айрим маҳсулотларини нархлари билан бирга эслаб ўтди. Жумладан, компаниянинг жорий йилдаги энг қиммат мобил телефони Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition (глобал бозорда – Xiaomi Mi 10 Ultra) русумли юбилей суперфлагмани 1000 доллардан қиммат туради. Энг қиммат 98 дюймлик Xiaomi Redmi Smart TV Max телевизорининг нархи-ку 3000 долларга боради. Лей Цзюнь айнан мана шу икки маҳсулоти бозорда ўта оммабоп эканлигига урғу берди.

Хулласи калом, бош ижрочи директорнинг сўзларига қараганда, Xiaomi фақат арзон девайслар ишлаб чиқарувчи «эл қатори» хитойча компания эмас, балки шу билан бирга қиммат ва шунга яраша зўр гаджетлар ҳам сотувчи гигант бўлишга ҳаракат қилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi тарихидаги энг зўр учта смартфон (компания раҳбари наздида)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!