Xiaomi топ-менежери билмасдан Mi 10 нархи ва тақдимот вақтини «сотиб қўйди»! (+«жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  2162
  •  11.01.2020 11:11

Xiaomi топ-менежери билмасдан Mi 10 нархи ва тақдимот вақтини «сотиб қўйди»! (+«жонли» сурат)

Хитойлик арзончи смартфонсоз яқин орада флагман туркумидаги янги – Xiaomi Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro моделларини намойиш қилади. Булардан биринчиси аллақачон AnTuTu бенчмаркида рекорд натижа кўрсатиб ҳам улгурган. Бугина эмас...

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали тақдим этмаган Mi 10 5G сотувга чиқди: нархи ва жиҳатлари билан танишинг!

Xiaomi янги маҳсулотлар бўйича бош менежери Ван Тенг Томас (Wang Teng Thomas) кеча – 10 январь куни эҳтиётсизлик қилиб, ушбу флагманнинг нархи ва намойиш кунини айтиб қўйди. У мана бу постни Weibo тармоғида эълон қилиб, кейин тезда ўчирган, аммо фойдаланувчилар ундан скриншот олиб улгуришганди:

Мазкур постда у, 3500 юань (тахминан 505 АҚШ доллари)гача нархли смартфон танлаётганлар Xiaomi Mi CC9 Pro ёки Redmi K30 моделларидан бирини олаверишларини тавсия этган. Қимматроқ бўлса-да, премиал флагман хоҳловчилар эса хитойча Янги йилгача кутишларини айтган.

Таъкидлаш керакки, «Осмон ости салтанати»да Янги йил бизнинг календардаги 25 январь куни бошланади, аммо хитойликлар уни 10 февралгача нишонлашади. Нима бўлганда ҳам, Xiaomi уни Samsung Galaxy S20 флагманлар туркумининг намойишидан аввал тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: Иккита ҳамёнбоп Redmi бестселлери янги версияларда сотила бошлади

Шу билан бирга, интернетда Mi 10 экранининг ҳар икки томонидан олинган «жонли» суратлари ҳам тарқалди. Уларда дисплейнинг юқори ўнг бурчагида селфи-камера учун очилган иккита тирқишни, экран ҳошиясининг ўта нозик эканини яққол кўрамиз:

Демак, бошланғич конфигурациядаги Xiaomi Mi 10 нархи Хитойнинг ўзида 505 доллардан ошади, бошқа мамлакатларга у янада қиммат бўлиб чиқиши аниқ. Мазкур компания ҳали асосий жиҳатларига кўра ундан ҳам ошувчи яна бир флагман тайёрлаган...

ЎҚИНГ: Рекорд ҳажмли – 16 ГБ «оперативка»ли илк смартфон тайёр, хусусиятлари билан танишинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!