Xiaomi тўрт хил смартфонида прошивка янгиланишини тўхтатяпти

  •   DiMaX
  •  1090
  •  26.04.2021 09:21

Xiaomi тўрт хил смартфонида прошивка янгиланишини тўхтатяпти

Куни кеча MIUI 12.5 талқинидаги график қобиқ асосидаги янги прошивкалар Xiaomi ҳамда Redmi брендларининг 28 русумдаги смартфонларига муддатидан илгари тарқатила бошлаган эди. Хабарларга кўра, тўртта моделдаги мобил қурилма учун бу сўнгги янгиланиш бўлади.

ЎҚИНГ: Ушбу 22 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкасини ҳозироқ ўрнатишингиз мумкин!

Дастурчиларнинг таъкидлашларича, 21.4.21 рақамли якуний MIUI 12.5 бета-версиядаги апдейт Xiaomi компаниясининг қуйидаги телефонлари учун охиргиси бўлади:

  1. Redmi Note 7;
  2. Redmi Note 7S;
  3. Redmi Note 7 Pro;
  4. Xiaomi Mi CC9e.

Бу смартфонлар энди бошқа бета-версиялардаги янгиланишларни олмайди, бироқ уларга Android хавфсизлик апдейтлари тегишли муддатгача келишда давом этади. Шунингдек, уларга айни дамда келиб турган бета-талқиндаги MIUI прошивкасининг барқарор версияси (ҳам хитойча, ҳам глобал прошивкаларда) етиб келади.

MIUI 12.5 сўнгроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан мана бухабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Атиги 400 доллардан бошланувчи «экстремал флагман»лар – Xiaomi Mi 11X ҳамда Snapdragon 888 чипли Mi 11X Pro чиқди (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.