Xiaomi тўртта смартфонига барқарор MIUI 11 тарқатмоқда, шундан иккитаси глобал прошивкалар!

  •   DiMaX
  •  2166
  •  11.11.2019 16:49

Xiaomi тўртта смартфонига барқарор MIUI 11 тарқатмоқда, шундан иккитаси глобал прошивкалар!

«Хитойча Apple» куни кеча ўзининг нақ ўн бешта русумдаги мобил қурилмалари учун хитойча версиялардаги MIUI 11 график қобиғига асосланган прошивкаларни тақдим этганди. Улар сафига яна иккитаси қўшилди – Redmi Note 5 ҳамда Mi 5s Plus моделлари.

ЎҚИНГ: Энг арзон янги Redmi’ларга барқарор глобал MIUI 11 муддатидан аввал келяпти!

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Redmi Note 5 модели ўтган йили тақдим этилган ўрта нархли смартфон бўлса, Mi 5s Plus модели – 2016 йилги флагмандир. Яъни, Xiaomi нисбатан эски моделларни ташлаб қўймасдан, улар учун ҳам янги график қобиқ базасида прошивкалар ишлаб чиқишни тўхтатмаяпти. Барқарор MIUI 11 мазкур икки қурилма учун ҳам Android 9.0 Pie асосида тайёрланган.

Бундан ташқари, компания иккита русумдаги смартфон учун барқарор MIUI 11 базасидаги глобал прошивкаларни ҳам тарқата бошлади. Булардан биринчиси – 2016 йилда чиққан Xiaomi Mi Mix бўлиб, унинг янги прошивкаси асосида Android 9 Pie операцион тизим талқини ётади. 2017 йилнинг июлида намойиш этилган Xiaomi Mi Max 2 фаблети учун тақдим этилган прошивка эса, афсуски, ҳалиям эски – Android 7.1 Nougat тизим талқинига таянади.

Табиийки, дунё бўйлаб юқоридаги моделлардаги смартфонларга янги прошивкалар босқичма-босқич тарқатилади. Улардаги ўзгаришлар ва янги имкониятлар ҳақида мана бу мақоламизда маълумотлар берганмиз. Xiaomi компаниясининг аксарият смартфонларини 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Тўртта нарх тоифасига кўра энг зўр смартфонлар рейтинглари (AnTuTu, 2019 йил октябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!