Xiaomi тунда портлаган смартфон ўрнига янгисини бериб, ҳодиса сабабини расман изоҳлади

  •   DiMaX
  •  1625
  •  06.10.2018 11:23

Xiaomi тунда портлаган смартфон ўрнига янгисини бериб, ҳодиса сабабини расман изоҳлади

«Хитойча Apple» қурилмалари унча қиммат бўлмаса-да, анча пишиқ, аммо уларда ҳам баъзида нуқсонлар учраб туради. Жумладан, куни кеча бир фойдаланувчининг Xiaomi Mi A1 смартфони қувватлаш пайтида портлаб кетган эди.

ЎҚИНГ: ИЛК БОР: Xiaomi смартфони ухлаётган эгаси ёнида портлаб кетди!

Айтиш керакки, бу – Xiaomi смартфонларида портлаш ҳодисаси қайд этилган биринчи ҳолатдир. Аммо ишлаб чиқарувчи ушбу воқеага бефарқ бўлмасдан, фойдаланувчининг телефонини худди шундай яп-янгисига алмаштириб берди. Шунингдек, Xiaomi бу борада расмий изоҳ ҳам берди:

«Xiaomi компанияси учун мижозларнинг хавфсизлиги ва маҳсулотларимиздан фойдаланиш тажрибаси жуда муҳим. Биз бўлиб ўтган воқеани баҳоладик ва фойдаланувчи билан боғландик. Ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаштирганимиздан сўнг мижозга янги қурилма берилди. Аниқланишича, смартфоннинг ишдан чиқишига нооригинал қувватлаш мосламаси сабабчи бўлган экан.

Биз барча фойдаланувчиларимиздан ўз Xiaomi смартфонларини қувватлаш учун оригинал кабел ва адаптерлардан фойдаланишларини илтимос қиламиз. Шуни яна бир бор таъкидлашни истаймизки, биз ўз маҳсулотимизнинг юксак сифатини таъминлаш учун қаттиқ чоралар кўрамиз».

Шу тариқа, смартфоннинг портлаши Xiaomi айби билан эмас, балки нооригинал қувватлагич туфайли юзага келгани ҳам ойдинлашди. Шу боис биз ҳам сиздан бу борада тегишли чораларга амал қилишингизни сўраймиз, Xiaomi смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан мана бу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!