Xiaomi уч йил аввалги флагманини замонавий қилиб қайта чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  1923
  •  23.03.2020 18:42

Xiaomi уч йил аввалги флагманини замонавий қилиб қайта чиқаряпти!

«Хитойча Apple» бундан уч йил аввал ўзининг Xiaomi Mi 6 флагманини тақдим этганди. Биз унинг батафсил тавсифини, шунингдек, видеотавсифини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: iPhone 7 Plus "ён эффектли" сурат олишда Xiaomi Mi 6'га қарши

Бугун – 2020 йилнинг 23 март санасида Xiaomi жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи компания ушбу смартфонни янгиланган талқинда қайта тақдим этишини айтди.

«Тасаввур қилинг, биз Xiaomi Mi 6’ни янгилаб чиқарамиз. Шакли ва ўлчамини сақлаб қоламиз, экранни ўйиб камера жойлаймиз, Snapdragon 7 ёки 8 сериясидаги процессор қўшамиз, NFC’ни сақлаб қоламиз... Сиз шундай смартфонни харид қилармидингиз?»

Xiaomi одатда бу каби сўровларни тегишли қарор қабул қилиниб бўлганидан сўнг ўтказади; сўровлар шунчаки анонс олдидан жамоатчилик эътиборини жалб этишга хизмат қилади. Шунга қарамасдан, унинг фанатлари бу гал ҳам қизғин муҳокама қилишяпти.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонлари эгаларини компания аллақачон MIUI 12 тестига таклиф этяпти!

Таниқли инсайдер Digital Chat Station тасдиқлашича, Xiaomi аллақачон ихчам смартфон прототипини тайёрлаб бўлган ва ҳозирда у техник текширувлардан ўтказилмоқда. Янги модел Xiaomi Mi 6 Classic Edition ёки Xiaomi Mi 6 Remastered Edition номи остида бозорга тақдим этилиши кутилмоқда.

Weibo ижтимоий тармоғида эса аллақачон бу смартфоннинг илк рендер сурати ҳам пайдо бўлди. Унга кўра, корпуснинг орқа панели дизайни ўзгармайди – смартфон қўшалоқ камерани сақлаб қолади. Бироқ олд юзаси буткул бошқача – умуман ромсиз экран, ундаги тирқишга ўрнатилган селфи-камера, дисплейга интеграция қилинган дактилоскоп...

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Xiaomi асосчиси Лей Цзюнь (Lei Jun) ҳам компания мухлислари орасида Xiaomi Mi 6 ҳали-ҳануз жуда оммабоп эканини бир неча бор таъкидлаган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.