Xiaomi учинчи чоракда рекорд даражада кўп смартфон сотди

Xiaomi учинчи чоракда рекорд даражада кўп смартфон сотди

Xiaomi ўзининг энг сўнгги молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 1 июлидан 30 сентябригача бўлган давр оралиғида компания 46.6 миллион дона смартфон сотган ва бундан 7.2 миллиард доллар даромад олган.

Учинчи чоракда қайд қилинган смартфон сотувлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 45.3% кўпроқ бўлди. Canalys'нинг глобал смартфон сотувлари борасидаги ҳисоботига кўра, Xiaomi глобал мобил бозорда 13.5% лик улуш билан учинчи энг йирик смартфонсоз бўлиб турибди.

Компаниянинг умумий даромади 10.9 миллиард долларга етган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34.5% лик ўсиш демакдир. Соф фойда эса 621 миллион доллар бўлган. Битта Xiaomi смартфонининг ўртача сотилиш нархи 155 долларни ташкил қилмоқда.

Хитойдан ташқаридан келган даромадлар ҳам ўсиб, 6.03 миллиард долларни ташкил қилмоқда (ўтган йилга нисбатан 52.1% юқори).

AIoT (Сунъий онг нарсалари) дан келган даромад эса 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 16.1% га ўсиб, 2.7 миллард долларни ташкил қилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги рекорди билан Realme’ни «жойига ўтирғизиб» қўйди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.