Xiaomi учинчи марта Redmi Note 12 сериясини тақдим қилмоқчи!

Xiaomi учинчи марта Redmi Note 12 сериясини тақдим қилмоқчи!

Xiaomi каби смартфон ишлаб чиқарувчилари ғалати бизнес стратегиясига эга: улар ўзларининг янги смартфонларини аввалига Хитойда кейин эса, Ҳиндистон, Европа ва бошқа давлатларда тақдим қилишади – Xiaomi'нинг Redmi бренди ўзининг Note 12 сериясидаги смартфонларини учинчи марта тақдим қилмоқда.

Redmi Note 12 серияси илк маротаба ўтган йилнинг ноябр ойида Хитойда тақдим қилинган эди. Кейин эса жорий йилнинг январ ойида Redmi Note 12 смартфонлари Ҳиндистонда намойиш қилинди. Энди эса яқинлашиб келаётган 23 март куни Redmi Note 12 сериясини учинчи марта тақдим қилиш белгиланди.

Ўзининг расмий Twitter саҳифасида Xiaomi сизни ўзгача тақдимотга тақдим қилади ва бунинг учун сизга "само кемаси" керак бўлади. Қизиғи шундаки, Xiaomi бу сафар смартфонларни айнан қайси бозор учун тақдим қилиши номаълум. Эълон Xiaomi'нинг Twitter'даги глобал аккаунтига жойлаштирилганлигини ҳисобга олсак, катта эҳтимол билан смартфонлар Европа ва бошқа давлатлар учун тақдим қилинади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!