Xiaomi учта арзон смартфонига Android 10 тайёрлаяпти, яна бирига барқарор глобал прошивка тарқатяпти ҳам!

  •   DiMaX
  •  1495
  •  19.03.2020 17:40

Xiaomi учта арзон смартфонига Android 10 тайёрлаяпти, яна бирига барқарор глобал прошивка тарқатяпти ҳам!

«Хитойча Apple» ўзининг Xiaomi Mi 9 Lite модели учун Android 10 операцион тизим талқинини бир неча ой аввал синовдан ўтказа бошлаган эди. Ниҳоят, унинг глобал талқиндаги барқарор прошивкаси тарқатила бошлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг ушбу смартфонига келган янгиланиш уни «ғишт»га айлантирди

Mi 9 Lite учун янги прошивка V11.0.1.0.QFCMIXM жамланма рақами билан чиққан бўлиб, фойдаланувчиларга босқичма-босқич тарқатилмоқда. Агарда унинг «ҳаво орқали» келишини кутмайман, десангиз, мана бу ерда берилган ҳаволалар орқали смартфонингизга юклаб олиб, ўша саҳифада (инглизчада) ва қуйидаги расмда кўрсатилган усулда ўзингиз ўрнатишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi 9 Lite модели ўтган йилнинг сентябрида тақдим этилган бўлиб, Хитой бозоридаги Xiaomi Mi CC9 (Xiaomi CC9) смартфонининг глобал версиясидир. Яъни, юқоридаги янгиланиш ҳам, мустақил ўрнатиладиган прошивка файллари ҳам уларга бирдек таллуқли.

ЎҚИНГ: Xiaomi ниҳоят Snapdragon 865 процессорли энг арзон смартфон тақдимотини эълон қилди! (+«жонли» расмлар)

Бундан ташқари, Xiaomi арзончи брендига мансуб Redmi 8, Redmi 8A ҳамда Redmi Note 8 моделлари учун ҳам Android 10базасида янгиланишларни тайёрламоқда. Бу ҳақда компаниянинг Twitter тармоғидаги расмий Xiaomi Firmware Updater ҳамжамияти эълон қилган:

Ушбу моделлар учун янги прошивканинг ёпиқ синовлари Хитойда аллақачон бошланган. Xiaomi кейинроқ ушбу дастурий таъминотнинг очиқ бета-тестини эълон қилади, бироқ барқарор прошивка қачон чиқиши ҳозирча аниқ эмас.

Дарвоқе, аввалроқ биз ҳали тақдим этилмаган MIUI 12 прошивкаси ҳамда Android 11 тизимигача янгиланувчи Xiaomi смартфонларининг иккита рўйхатини эълон қилганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларининг расмий прошивкалари «хазинаси»га марҳамат!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.