Xiaomi учта оммабоп смартфонини анча арзонлаштириб сотяпти

  •   DiMaX
  •  2652
  •  02.05.2020 10:57

Xiaomi учта оммабоп смартфонини анча арзонлаштириб сотяпти

«Хитойча Apple» куни кеча Mi Note 10 Lite, Redmi Note 9 ҳамда глобал Redmi Note 9 Pro смартфонларини тақдим этган. Янги моделларнинг савдога чиқиши арафасида Xiaomi олдинги русумлардаги телефонлар нархини туширяпти.

ЎҚИНГ: Redmi K30 арзонлашди – Redmi K30i тақдимоти яқинми?

Жумладан, компаниянинг энг оммабоп моделларидан бири, AnTuTu бенчмаркининг март ойидаги энг зўр ўрта нархли смартфонлар рейтинги етакчиси – Redmi Note 8 Pro ўз юртида ва Россияда арзонлашди. Хитойда унинг тезкор/ички хотираси 8/128 гигабайтлик варианти нархи 256 доллардан 226 долларгача пасайтирилган.

Россияда бўлса Redmi Note 8 Pro моделининг 6/128 гигабайтлик варианти учун уч минг, 6/64 гигабайтлиги учун эса 2,5 минг рубллик чегирма жорий этилган.

ЎҚИНГ: ТераТаққос: Redmi Note 8 Pro’нинг глобал ва Ҳиндистон версиялари – фарқлари ва нархлари билан танишинг! (видео)

Бундан ташқари, Xiaomi ўзининг Россиядаги расмий сайти орқали вақтинчалик, яъни фақат бугун – 2 май куни мал қилувчи чегирмаларни ҳам эълон қилган. Ўзиям бу имкониятдан фақат маълум бир соатлар оралиғидагина фойдаланиш мумкин:

Кўриб турганингиздек, 6/128 гигабайтлик Xiaomi Mi 9T смартфонини маълум бир муддатда одатдаги 28 990 рубль ўрнига 23 990 рублга олиш мумкин. Ушбу моделнинг 6/64 гигабайтлиги эса вақт чекловисиз, доимий асосда 5 минг рублга арзонлашган – уни энди 20 990 рублга олса бўлади.

Россияда чегирмага тушган яна бир смартфон эса Redmi 8 бўлиб, тегишли соатларда унинг 4/64 гигабайтлигини 11 990 ўрнига 9 990 рубль эвазига олиш мумкин бўлади. Айни шу девайснинг 3/32 гигабайтлигини эса REDMI832 промокоди орқали чегирма билан – 9 990 рубль ўрнига 7 790 рублга олиш имкони мавжуд.

Демак, ҳозирда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз рсмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдаланишлари мумкин.

 ЎҚИНГ: Таққос: Xiaomi Mi 9T vs Xiaomi Redmi Note 8 Pro

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.