Xiaomi ўзининг илк ақлли соатини намойиш қилди

Xiaomi ўзининг илк ақлли соатини намойиш қилди

Хитойнинг Xiaomi компанияси Amazfit Watch номли янги ақлли соатларни ишлаб чиқаради. Соатлар Huami бренди остида тақдим этилиб, деярли 12 кун зарядланишсиз ишлаши мумкин.

Смарт-соат айлана корпусга эга бўлиб, сув киришидан ҳимояланган. Соат гардиши қирилишларга чидамли керамикадан тайёрланган. Соатга 22 миллиметрдаги исталган боғичларни тақса бўлади.

Amazfit Watch аккумуляторининг заряди фаол GPS ҳолатида 35 соат, ўртача фойдаланиш ҳолатида 5 кун ва педометр режимида 11 кун 14 соатгача ишлашга етади.

Қурилмага 28 нанометрли технология асосида тайёрланган GPS сенсор ўрнатилган. Мазкур сенсор фойдаланувчининг жойлашувини смартфонга уланмасдан кузатиш имкониятини беради.

Аксессуарга тегишли бошқа техник парамертлар қуйидагича:

  • Экран: 1,34 дюйм, 300х300 нуқта
  • Процессор: 1,2 ГГц
  • Тезкор хотира: 512 МБ
  • Доимий хотира: 8 ГБ
  • Сенсор: GPS, акселерометр, гироскоп, пульсометр
  • Аккумулятор: 200 мА/соат
  • Корпус: IP67 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимоя

Amazfit Watch соатининг сотуви Хитойда 31-август куни бошланади. Гаджетнинг нархи – 799 юань (119 АҚШ доллари).

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!