Xiaomi ва iPhone «чатишмаси» бўлган смартфон бренди яратилди!

  •   DiMaX
  •  2020
  •  13.10.2017 12:49

Xiaomi ва iPhone «чатишмаси» бўлган смартфон бренди яратилди!

Ҳа, ишонаверинг, тиниб-тинчимаган одамлар чинданам шунақа «дурагай» смартфон бренди яратишди. Унинг илк маҳсулотини Таиландда бўлиб ўтган Mobile Expo кўргазмасида тақдим этишди, деб ёзади GizmoChina.

Бу икки бренд «чатишмаси»нинг маҳсулоти iMI X деб номланади. Аслини олганда мазкур смартфон – маркетинг ҳийласи: у iPhone X ҳақида радио орқали эшитган, Xiaomi’нинг бирор моделини эса танишининг қўлида кўриб қолган маҳаллий истеъмолчиларга мўлжалланган.

iMI X смартфони диагонали 5.7 дюймли дисплейга эга, экраннинг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда. Унинг процессори қанақа эканлиги айтилмаган, тезкор хотираси 3/4 гигабайт ҳажмга эга. Девайс Android 7 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди, фотосуратларда уни iOS’дан ажратиш ҳам қийин. Бу гаджет 150 АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Нима ҳам дердик, бунинг учун Xiaomi’ни табрикласа арзийди. Беш йиллик фаолияти мобайнида у қийинчилик билан ўз йўлини топди, бирмунча кинояли, аммо ҳақли равишда «хитойча Apple» деган тавсифга эга бўлишга улгурди. Энди эса, ҳатто унинг гаджетларидан бошқалар нусха оладиган даражага етди. Аввалига унинг пауэр-банклари ва камераларини «кўчириб олишди», энди эса смартфонидан ҳам нусха ола бошлашди, ахир!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!