Xiaomi ва Mercedes яна ҳамкорлик қилади

Xiaomi ва Mercedes яна ҳамкорлик қилади

Яқинда Xiaomi'нинг Redmi матбуот хизмати K50 Gaming смартфонининг тизер суратларини чиқарган эди. Бугун эса ижтимоий тармоқларда яна бир ўйин смартфони Mercedes билан ҳамкорликда чиқарилаётгани маълум бўлди.

Бу смартфон Redmi K50 Mercedes AMG Petronas Edition деб номланади ва оригинал К50'дан деярли фарқ қилмайди. 

Redmi K50 Mercedes AMG Petronas Edition асосий моделларга қараганда бошқача ранг билан чиқарилади, шунингдек, орқа панелнинг ўртасидан вертикал равишда пастга йўналтирилган иккита тўқ кулранг пойга чизиғига ҳамда юқори ўнг бурчагида Mercedes логотипи ва махсус нашр тасвири бўлади. 

Xiaomi-Mercedes смартфони нархи ҳозирча маълум эмас, лекин у Redmi К50 Gaming смартфонлари линияси қаторида 16 феврал куни тақдим қилиниши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 Ultra'нинг аккумулятор сиғими ҳамда неча ваттда қувват олиши маълум бўлди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.