Xiaomi ва Redmi флагманларининг «кушандаси» 15 октябрда рингга тушади!

  •   DiMaX
  •  1557
  •  08.10.2019 14:52

Xiaomi ва Redmi флагманларининг «кушандаси» 15 октябрда рингга тушади!

Oppo компаниясининг Realme суббренди Redmi брендининг жиддий рақиби сифатида майдонга тушганидан хабарингиз бор. Бу компания 4 октябрь куни Realme X2 Pro русумли флагманини Испанияда намойиш этиши кутилаётганди, аммо амалда бундай бўлмади.

ЎҚИНГ: Redmi K20 Pro Premium ҳам «дамини олаверсин»: SD855+ чипли энг арзон флагман рекордларга бой!

Realme энди унинг тақдимот санасини ўзи эълон қилди ва бу гал шубҳага ўрин қолмади. Компания эълон қилган расмий реклама баннерига кўра, Realme X2 Pro смартфони 15 октябрда намойиш қилинади.

Кўриб турганингиздек, ишлаб чиқарувчи Realme X2 Pro моделини жангчи-самурайга қиёслаган. Чиндан ҳам, у энг тезкор ва кучли Android-процессор – Snapdragon 855 Plus базасига қурилган ва бошқа жиҳатлари билан ҳам Xiaomi смартфонларининг «кушандаси» бўла олади.

ЎҚИНГ: Жойни бўшат, Xiaomi! Бозорга янги қирол келяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!