Xiaomi ва Redmi смартфонлари эгаларини компания аллақачон MIUI 12 тестига таклиф этяпти!

  •   DiMaX
  •  2356
  •  20.03.2020 15:59

Xiaomi ва Redmi смартфонлари эгаларини компания аллақачон MIUI 12 тестига таклиф этяпти!

Яқинда биз ҳали тақдим этилмаган MIUI 12 прошивкаси ҳамда Android 11 тизимигача янгиланувчи Xiaomi смартфонларининг иккита рўйхатини эълон қилганмиз. Энди эса корпорация ўз юртидаги фойдаланувчиларига ушбу янгиланишнинг синовларида қатнашишни таклиф этяпти.

ЎҚИНГ: Xiaomi учта арзон смартфонига Android 10 тайёрлаяпти, яна бирига барқарор глобал прошивка тарқатяпти ҳам!

Хитойлик фойдаланувчилар MIUI расмий сайтида MIUI 12 талқини ҳақидаги илк эслатмага дуч келишди. Фойдаланувчи бирор тест дастурида иштирок этиш имконини излаганида мос келувчи бирор вариант топилмаса, унга MIUI 12 тестларига қатнашиш таклиф этиляпти.

Юқоридаги скриншотда қизил рангли ёзув хитойчадан тахминан бундай таржима қилинади: «Топилмади, лекин аллақачон MIUI 12’да иштирок эта бошлаш мумкин».

Бу эса шундан далолат берадики, Xiaomi аллақачон MIUI 12 анонсини беришга тайёр ва яқин орада ушбу апдейт ҳақида батафсил маълумотлар тарқата бошлайди. Мазкур график қобиқнинг якуний релизи эса шу йилнинг август-сентябрь ойларида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларининг расмий прошивкалари «хазинаси»га марҳамат!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.