Xiaomi ва Redmi смартфонлари ҳамда бошқа гаджетларига чегирма муддати узайтирилди!

  •   DiMaX
  •  1409
  •  14.04.2020 13:50

Xiaomi ва Redmi смартфонлари ҳамда бошқа гаджетларига чегирма муддати узайтирилди!

Эсласангиз керак – Xiaomi компанияси март ойида Россияда смартфонларини 123 долларгача чегирма билан сотганди. Кейин эса, Mi Fan Festival 2020 фестивали доирасида ушбу мамлакатдаги мухлислари учун яна 33 фоизгача чегирмали янги акция эълон қилинган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўн йиллигига бағишланган юбилей флагмани тайёр! (+«жонли» расмлар)

Xiaomi расмий сайти орқали маълум қилишича, Mi Fan Festival 2020 фестивали доирасидаги акция муддати 2020 йилнинг 19 апрелигача узайтирилган. Россиядаги мухлислар шу куни, Москва вақти билан соат 23:59 гача «Хитойча Apple»нинг смартфон ва бошқа маҳсулотларини чегирма билан олишлари мумкин.

Аниқ моделларга келадиган бўлсак, Redmi Note 8 Pro моделининг хотира ҳажмига кўра ўзаро фарқланувчи 19 990 ва 17 990 рубллик вариантларини акция даврида тегишлича 14 900 ва 16 990 рублга олиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу девайс AnTuTu бенчмаркининг март ойидаги ўрта нархли энг зўр смартфонлар глобал рейтингида етакчи бўлган.

ЎҚИНГ: ТераТаққос: Redmi Note 8 Pro’нинг глобал ва Ҳиндистон версиялари – фарқлари ва нархлари билан танишинг! (видео)

Redmi брендининг ўта арзон смартфони – Redmi 7A олдин 7 499 рублдан сотилиб келаётган бўлса, Mi Fan Festival 2020 фестивали доирасида унинг нархи 4 990 рублгача туширилган.

Қўшимчасига, яна «Mi баллар» содиқлик дастури амал қилади – бунда баллларни купонларга алмаштириш имкони бор. Айрим смартфонлар харидида эса яна совғалар ҳам таклиф этилади: масалан, Mi Band 4 смарт-браслетини атиги 1 рублга олса бўлади.

Айтиб ўтиш керакки, акция даврида Xiaomi ҳамда Redmi брендларининг нафақат телефонлари, балки Xiaomi экотизимига кирувчи бошқа маҳсулотлар учун ҳам чегирмалар мавжуд. Улар қаторида қулоқчинлар, ақлли браслетлар, ақлли уй қурилмалари, чемоданлар, телеприставкалар ва бошқалар ҳам мавжуд.

Демак, ҳозирда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз мана бу ҳавола орқали акция саҳифасига ўтиб, чегирмалардан фойдаланишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг энг муаммоли смартфони антирекорд ўрнатди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.