Xiaomi ва Redmi смартфонлари учун MIUI 12 тақдим этилди: янги имкониятларни қарши оламиз! (+5 та видео)

  •   DiMaX
  •  5873
  •  27.04.2020 18:42

Xiaomi ва Redmi смартфонлари учун MIUI 12 тақдим этилди: янги имкониятларни қарши оламиз! (+5 та видео)

Xiaomi бугун – 27 апрелда Xiaomi Mi 10 Youth Edition смартфонини ҳамда MIUI 12 график қобиғини намойиш этди. Лекин расмий намойишдан аввал у мазкур график қобиқ бета-тестини ва унга янгиланувчи смартфонлар рўйхатини эълон қилган эди.

ЎҚИНГ: Кутилганидан ҳам арзон камерофон – Xiaomi Mi 10 Youth Edition тақдим этилди! (+видеолар)

MIUI 12 график қобиғи Android 10 операцион тизим талқини базасида ишлаб чиқилган бўлиб, янгича дизайнга эга. Дастурчилар унда билдиришномалар пардачаси – «шторка»ни, тизим анимацияларини алмаштиришган. Уларнинг мақтанишларига кўра, янги график қобиқда тизим анимациялари iOS билан беллаша олади.

Шунингдек, махфийлик бўйича кенгайтирилган созламалар ҳамда Dark Mode 2.0 – янгиланган тўқранг режим жорий этилган. Тунги режим энди глобал бўлган ва барча стандарт иловаларда ишлайди. Бундан ташқари, куннинг қайси вақти эканлигига қараб унда ранглар ва шрифтларнинг контрастлиги динамик тарзда ўзгариб боради.

MIUI 12 талқинида Always On Display опцияси учун кўплаб янги виджетлар ҳам пайдо бўлган. Улардан айримлари «жонли» обойлар билан боғланиб ишлай олади ва Xiaomi бу функцияни Super Wallpaper деб атаган.

График қобиқда об-ҳаво иловасини қайтадан чизишган, навигация ишораларини янгилашган, «Картинка ичида картинка» ҳамда «Мультиойналар» режимларини яхшилашган. Булардан ташқари, тизимнинг ўзига смартфон эгасининг жисмоний фаоллиги ва уйқусини кузатиш иловасини, «Телефон» иловасига эса AI Calling функциясини (Google Call Screen аналоги) қўшишган ва ҳоказо.

ЎҚИНГ: Сиз кутган функция қайси Android-смартфонларга қайтяпти – Google аниқлик киритди

Тақдимот маросимида Xiaomi раҳбари Лей Цзунь (Leu Jun) яна шуни фахр билан таъкидладики, MIUI график қобиғидан ҳозир 221 мамлакат ва ҳудудда, 80 та тилда фойдаланишмоқда; ҳар ойдаги фаол юзерлар сони эса 310 миллион нафарга етган.

MIUI 12 платформаси бугуннинг ўзидаёқ Хитойдаги бета-тестерларга тарқатилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi ёки Redmi смартфонингизга MIUI 12 келишини ҳозироқ текширишингиз мумкин!

Қуйидаги расмий видеоларда MIUI 12 график қобиғининг турли функциялари билан танишамиз. Аввало, тизимдаги анимацияларга назар солинг:

Мана бу лавҳада эса янгича навигация ишоралари акс эттирилган:

MIUI 12 талқинидаги «жонли» обойлар қуйидагича кўринишга эга:

«Картинка ичида картинка» ҳамда «Мультиойналар» режимларига ҳам баҳо беринг:

«Сунъий идрок»ли ассистент ёрдамидаги AI Calling функциясини томоша қиламиз:

MIUI 12 график қобиғининг барқарор версиясини Хитойда июнь ойининг охирларида тарқата бошлашади. Маълумотларга кўра, жами 41 русумдаги Xiaomi ҳамда Redmi смартфонлари унгача янгиланади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларининг расмий прошивкалари «хазинаси»га марҳамат!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!