Xiaomi ва Redmi смартфонларида яна бир фойдали функция пайдо бўляпти

  •   DiMaX
  •  3053
  •  23.12.2019 17:26

Xiaomi ва Redmi смартфонларида яна бир фойдали функция пайдо бўляпти

Бугунги кунгача «Хитойча Apple» ўзининг бир қатор мобил қурилмалари учун MIUI 11 график қобиғига асосланган прошивкалар тарқатиб келмоқда. Бироқ ушбу апдейт айрим моделлардаги смартфонларда жиддий муаммо туғдираётгани ҳам бор гап.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп Redmi смартфони «ғиштга айланиб» қоляпти, Xiaomi эса жим!

Weibo ижтимоий тармоғидаги MIUI расмий канали ўн биринчи авлод график қобиқнинг янги функциясини эълон қилди. Расман у «иш ва дам олишни бошқариш» деб аталади, аслида эса бу уйқуни мониторинг қилиш тизими бўлиб, ўз вақтида дам олишни ҳам эслатиб туради. Англаган бўлсангиз керак: бу – аксарият смарт-билагузуклар ва «ақлли» соатларнинг асосий функциялари қаторига киради.

Янги функцияга кириш жуда осон – бош экрандаги соат белгичасига босилади, кейин эса юқори қаторда мана шу функция танланади. Бир нечта созламаларни амалга ошириб қўйсангиз, кейин смартфонингиз сизнинг кун тартибингизни кузатиб, керакли маслаҳатлар бериб боради. Шунингдек, у мустақил тарзда уйқу сифатини ҳам текширади – фитнес-браслет ёки смартвотчларнинг кераги ҳам бўлмайди.

Уйқуни ва ишлаш/ҳордиқ вақтларини назорат қилиш функцияси ҳозирча фақат MIUI 11 прошивкасининг бета-версиясига жорий этилган. Xiaomi яқин орада барқарор глобал прошивкаларда ҳам бу опция тарқатиши керак, янгиликларни биз билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Фойдаланувчилар фикри: Xiaomi смартфонларининг асосий афзаллиги нимада?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!