Xiaomi ва Redmi смартфонларига глобал MIUI 12.5 тақдимоти эълон қилинди!

  •   DiMaX
  •  1060
  •  29.01.2021 09:54

Xiaomi ва Redmi смартфонларига глобал MIUI 12.5 тақдимоти эълон қилинди!

«Хитойча Apple» ўтган ойнинг ўртасида оралиқ талқиндаги – MIUI 12.5 график қобиғини тақдим этган. Унинг бета-синовлари фақат Хитойдаги фойдаланувчилар учун жорий қилинган, аммо XDA Developers дастурчилар ҳамжамияти прошивкаларни кўпчилик билан баҳам кўра бошлади.

ЎҚИНГ: Ушбу 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига оммавий MIUI 12.5 бета-талқини чиқди

Facebook ижтимоий тармоғидаги Global MIUI Xiaomi расмий саҳифасида ушбу график қобиқнинг глобал версияси 8 февралда тақдим этилиши эълон қилинди. Тахминларга кўра, бу намойиш компаниянинг сўнгги флагмани – Xiaomi Mi 11 моделининг глобал версияси тақдимотига бағишланган маросимда бўлиб ўтади. Дарвоқе, тақдимот жараёни ижтимоий тармоқларда жонли эфирга узатиб борилади.

Xiaomi Mi 11 қурилмаси Qualcomm компаниясининг энг кучли процессори – 5 нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланган Snapdragon 888 чипсети базасидаги илк смартфондир. 8 февралдаги тадбирда унинг янада илғор версияси – Xiaomi Mi 11 Pro ҳам кенг жамоатчиликка илк бор кўрсатилса ажабмас.

MIUI 12.5 кейинроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!