Xiaomi ва Redmi смартфонларига MIUI 12 тарқатилишининг учинчи тўлқини бошланди

  •   DiMaX
  •  3401
  •  24.09.2020 15:43

Xiaomi ва Redmi смартфонларига MIUI 12 тарқатилишининг учинчи тўлқини бошланди

Яқиндагина эски моделлардаги 14 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 12 асосидаги прошивка тарқатила бошлаган эди. «Хитойча Apple» аллақачон апдейтнинг учинчи тўлқинини ҳам бошлаб юборди.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг оммабоп смартфонига MIUI 12 муаммолар олиб келди

Учинчи тўлқинда қуйидаги смартфонлар прошивкаси янгиланиши кўзда тутилган:

  1. Xiaomi Mi Note 3;
  2. Xiaomi Mi 8 Lite;
  3. Xiaomi Mi Max 3;
  4. Xiaomi 8 SE;
  5. Xiaomi Mi CC9e;
  6. Redmi 8;
  7. Redmi 8A;
  8. Redmi 7;
  9. Redmi 7A;
  10. Redmi 6;
  11. Redmi 6A;
  12. Redmi Note 5;
  13. Redmi S2.

Юқоридаги моделлардан дастлабки иккитаси учун барқарор MIUI 12 график қобиғи асосидаги глобал прошивка, қолганларига эса ҳозирча хитойча прошивка тарқатилмоқда. Бироқ бу смартфонлар эгалари ҳали Android 11 операцион тизим талқинидан умид қилмасалар ҳам бўлади. График қобиқ янгиланса-да, прошивканинг «ўзаги»ни Android 10, айрим эски моделларда эса ундан ҳам олдинги версиялар ташкил этади.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Redmi ўнинчи авлод энг арзон смартфонини бирйўла MIUI 12 билан чиқарди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!