Xiaomi ва Redmi смартфонларига узоқ кутилган функция кела бошлади!

  •   DiMaX
  •  6867
  •  07.09.2020 10:02

Xiaomi ва Redmi смартфонларига узоқ кутилган функция кела бошлади!

Android-смартфонлардаги стандарт Google Phone (Google Телефон) иловасидаги қўнғироқларни ёзиб олиш функцияси қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур опция аллақачон Ҳиндистондаги Nokia смартфонларига, шунингдек, Xiaomi корпорацияси 2018 йили тақдим этилган «тоза» Android тизимли Mi A2 моделига тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Сиз кутган функция қайси Android-смартфонларга қайтяпти – Google аниқлик киритди

Энди эса, Xiaomi ҳамда Redmi бренди остидаги кўплаб мобил қурилмаларидаги Google Phone иловаси мана шу функция билан янгиланди.

Айтиш керакки, шу пайтгача «Хитойча Apple»нинг фақат Хитой, Ҳиндистон ва Индонезия учун ишлаб чиқилган прошивкали смартфонларида бу имконият бор эди. Энди эса, қўнғироқларни ёзиб олиш функцияси унинг европача ва глобал прошивкали қурилмаларига ҳам тарқатилмоқда.

Xiaomi расмий ҳамжамиятида фойдаланувчиларнинг тасдиқлашларича, Redmi Note 8 Pro, Note 9 Pro, Note 9S, Xiaomi Mi 9T Pro ва бошқа айрим моделлардаги Google Phone иловасида мазкур имконият пайдо бўлган. Сиз ҳам смартфонингиздаги янгиланишларни текшириб, ушбу илова созламаларини кўздан кечириб қўйинг.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!