Xiaomi ва Redmi смартфонларини 20 сентябргача чегирма билан олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  2593
  •  15.09.2020 11:50

Xiaomi ва Redmi смартфонларини 20 сентябргача чегирма билан олиш мумкин!

«Хитойча Apple» ўзининг Россиядаги онлайн дўкони очилганига икки йил тўлиши муносабати билан унда чегирма эълон қилди. Ушбу акция доирасида компаниянинг турли маҳсулотларини 5 минг рублгача арзонга олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro тақдим этилмай туриб дўконга чиқди: нарх ва хусусиятлари

«Биз 2 ёшдамиз! Бирга байрам қилишда давом этамиз!» номли акция 20 сентябрь, Москва вақти билан соат 23:59 гача давом этади.

Энг қизиғи – фойдаланувчилар айрим товарларга эълон қилинадиган чегирмаларга таъсир кўрсата оладилар. Яъни, муайян моделдаги қурилма қанчалик кўп лайк тўпласа, унинг якуний чегирмаси ҳам шунчалик катта бўлади.

Шунингдек, харид жараёнида турли совғалар таклиф этилади, 6000 рублдан ошиқ миқдорда савдо қилганларга эса қўшимча яна 300 рубллик чегирма қилинади.

ЎҚИНГ: Яна бир ўта арзон смартфон – Redmi 9i тақдимот куни, нархи ва хусусиятлари расман эълон қилинди

Энг катта миқдордаги – беш минг рубллик чегирма эса Redmi Note 8 Pro смартфонига белгиланган. Асл нархи 19 990 рублга тенг бўлган мазкур қурилмани акция давомида 14 990 рублга олиш мумкин. Ундан ташқари, Redmi Note 9S учун 4,5 минг рубль, Redmi Note 9, Xiaomi Mi Note 10 Lite ва Poco F2 Pro моделлари учун эса 3 минг рубллик чегирма амал қилмоқда.

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларидан ташқари, компания экотизимининг қолган қурилмалари – телевизорлар, электросамокат, робот-чангютгич, симсиз қулоқчин, ақлли тарози ва компаниянинг бошқа маҳсулотларига ҳам чегирмалар бор.

Шундай экан, айни дамда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдалансалар бўлади. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда шу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Атиги 150 долларлик Redmi Note 10 билан Redmi Note 10 Pro’нинг асосий фарқи нимада?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!