Xiaomi ва Redmi смартфонларини 31 майгача янада арзон олишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  4273
  •  25.05.2020 18:17

Xiaomi ва Redmi смартфонларини 31 майгача янада арзон олишингиз мумкин!

Россияда ўз маҳсулотларини расман сотаётган Xiaomi корпорацияси турли акциялар ўтказиб келмоқда. Уларнинг навбатдагиси бугун – 25 май куни бошланган ва 31 майгача давом этади.

ЎҚИНГ: Redmi K30i 5G намойиш қилинди – Snapdragon чипли энг арзон 5G-смартфон!

Гарчи ушбу акция “Redmi байрамона ҳафтаси” деб номланган бўлса-да, унинг доирасидаги чегирмалар фақат Redmi бренди маҳсулотлари билан чекланиб қолмайди.

Унда Redmi Note 8 Pro, Redmi Note 8T, Redmi 8, Redmi 7A ҳамда Redmi 8A смартфонлари учун чегирмалар белгиланган, яна айрим моделлар харидида ҳадялар ҳам бор. Масалан, Redmi Note 9S сотиб олаётиб, Redmi Power Bank портатив аккумуляторини, Xiaomi Mi Note 10 ёки Mi Note 10 Pro харидида эса Mi Smart Band 4 смарт-браслетини атиги 1 рублга олиш имкони туғилади.

Бундан ташқари, Xiaomi’нинг турли маҳсулотлари – қулоқчин, чангютгич, фен, кузатув камераси, чемодан ва бошқаларга ҳам чегирмалар бор.

Демак, ҳозирда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдаланишлари мумкин. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда шу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйсангиз ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган Android 11’ни эски ва арзон Redmi смартфонига аллақачон ўрнатиш мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!